Ўзбекистон U-19 сентябрь ойида "Олмалиқ" билан ўйнайди

Narzulla Saydullayev
29 авг 2014, 13:52
1995 йилда туғилган футболчилардан ташкил топган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сентябрь ойи бошида "Олмалиқ" билан ўртоқлик учрашувини ўтказади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоа 3 сентябрь куни Игорь Шквирин жамоаси билан беллашади.

Эслатиб ўтамиз, 1995 ва ундан кейинги йилларда туғилан Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси шу йилнинг октябрь ойида Мьянмада бўлиб ўтадиган Осиё Чемпионати финал босқичида иштирок этади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›