

"Бош мураббийсиз мусобақада иштирок этиш жуда қийин. Унинг вазифаси муҳим аҳамият касб этади ва жамоада катта рол ўйнайди. Мураббийнинг четлатилгани ҳам ўйинга таъсир ўтказди. Мақсадимиз ғалаба қозониш эди, бундай натижа, албатта, бизни мамнун этмайди. Бироқ йигитлар бор кучини ишга солган ҳолда ҳаракатланишди ва турнир давомида улкан меҳнат қилишди, уларга миннатдорчилик билдираман", - деди Раҳимов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-17 жаҳон чемпионатининг энг кучли саккиз жамоаси қаторидан ўрин олди.




