

"Аҳмедов ФК" клуби ҳамда Ўзбекистон U-17 терма жамоаси дарвозабони Неъматуллоҳ Рустамжонов "Андижон" клубига ўтиши кутилмоқда. Буни футболчининг ўзи маълум қилди. Блогер Абдураҳмон Фозилов футболчининг келажаги ҳақида сўраганда, дарвозабон тез орада "Андижон" клубига ўтиши кутилаётганини маълум қилган.
Маълумот учун, Неъматуллоҳ Рустамжонов айни дамда 17 ёшда. У Ўзбекистон термасидан ташқари ушбу мавсум "Аҳмедов ФК" жамоасида Биринчи лига доирасида 4 та ўйинда майдонга тушди.


