Шу йилнинг сентябрь ойида Таиландда ўтказиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатига тайёргарлик босқичидан ўрин олган мазкур йиғин 26 апрель кунига қадар давом этади.
Таъкидлаш жоиз, Темур Олихўжаев бош мураббийлигидаги ўзбекистонлик ўсмирлар Дубайда БАА U-16 ўсмирлар терма жамоасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказади. БАА ўсмирларига қарши илк ўйин 22 апрель куни ўтказилса, 24 апрель куни жамоалар иккинчи бор ўзаро майдонга тушишади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоаси шу йилнинг 6-20 сентябрь кунлари Таиланд мамлакати мезбонлик қиладиган U-16 ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатида иштирок этади. Қуръа натижаларига кўра, Олимхўжаев шогирдлари мусобақанинг «С» гуруҳида Кувайт, Непал ва КХДР ўсмирларига қарши майдонга тушади.