Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси бугун Хитойга қарши майдонга тушади

Mirjalol Normatov
23 сен 2018
Ўзбекистон U-16 аёллар терма жамоаси Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида ўтаётган Осиё чемпионатининг саралаш босқичидаги иштирокини давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, Илхом Ханжариев шогирдлари биринчи турда Иордания билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнашган бўлса, иккинчи турда Гуам устидан 3:1 ҳисобида, 3-турда эса Шри-Ланка устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.

Бугун терма жамоамиз вакиллари мусобақадаги сўнгги ўйинда Хитой терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Ўйин Коломбо шаҳридаги «СR&FC Grounds» ўйингоҳида Тошкент вақти билан 14:30 да бошланади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: ufa.uz