UZ

Сўнгги янгиликлар

14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  37 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  4 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  3 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   6 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  17

Ўзбекистон терма жамоаси "Монг Кок" стадионида машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси "Монг Кок" стадионида машғулот ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Гонконгга етиб боргани ҳақида хабар бергандик.
"17 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ОК-2015 саралаш босқичининг 5-тур учрашувига тайёрларликни давом эттирди. Жамоа шаҳарнинг марказида жойлашган "Монг Кок" стадионида машғулот олиб борди. Машғулот чоғида, мураббийлар теҳник ва тактик жиҳатларга эътибор қаратишди. Бундан ташқари, стандарт вазиятларга ҳам алоҳида урғу берилди. Умуман олганда, жамоа Гонконг билан ўйинга тайёр деб айтса ҳам бўлаверади. Жамоа ичидаги муҳит жуда яхши. Терма жамоанинг ҳар бир аъзоси муҳим ўйинга жиддий тайёрланяпти. Эртага, 18 ноябрь куни учрашувдан олдинги матбуот анжумани ўтказилади. Қолаверса, икки жамоа менеджерлари иштирокида учрашув бўлиб ўтади. Куннинг иккинчи яримида эса, Ўзбекистон терма жамоаси ўйиндан олдинги расмий машғулотини ҳам ўтказади", - деб ёзилади Ўзбекистон миллий терма жамоасининг твиттердаги расмий аккаунти.

Эслатиб ўтамиз, Осиё Кубоги-2015 саралаши доирасидаги Гонконг - Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика