Ўзбекистон терма жамоаси Габонга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум қилинди

Sherzod Nurmatov
26 мар 2026, 13:25
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Габонга қарши оқ либосда ўйнайди.

Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

“Эртага юртимиз мезбонлик қилаётган FIFA Series доирасидаги учрашувларга старт берилади. Бугун ўйинлар олдидан жамоалар расмийлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

2.jpg3.jpg

Унда ФИФА ва маҳаллий ташкилий қўмита томонидан иштирокчиларга ўйинга оид бир қатор масалалар, хусусан, регламент, медиа, маркетинг, тиббиёт ва хавфсизлик йўналишлари юзасидан тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Футболчиларимиз эртанги Габонга қарши учрашувда тўлиқ оқ, дарвозабонимиз эса қора либосда ҳаракат қилиши маълум бўлди”, – дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, беллашув эртага “Бунёдкор” стадионида 19:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати