Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади
18 мар 2021 10:57
Янгиликлар
Ўзбекистон МТЖ иштирокидаги ўртоқлик учрашувлари Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўтказилади
Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойидаги ўқув-машғулот йиғини доирасида Гана ва Ироқ вакилларига қарши майдонга тушади.
Ўзбекистон футбол ассоциациацияси Гана терма жамоасига қарши халқаро ўртоқлик учрашувини Наманган шаҳридаги «Марказий» стадионида ташкил этишни режа қилган. Мазкур баҳс 26 март куни соат 18.00 да старт олади.
Миллий жамоамизнинг Ироқ вакилларига қарши ўртоқлик ўйини пойтахтимиздаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 29 март куни соат 18.00 да бошланади.
Стадион ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига амал қилиш, ўзаро ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Фикрлар