UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  2 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди Янгиликлар

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда давом этаётган "China cup-2019" мусобақасида иштирок этаётганидан хабарингиз бор.

Бугун терма жамоамиз аъзолари "Guanxi Sports Center" стадионида Хитойга қарши ўйин олдидан сўнгги машғулотни ўтказишди. Машғулот бошланишидан аввал стадионга маҳаллий футбол мактаби тарбияланувчилари келишди. ЎФА номидан уларга турли эсдалик совғалари тақдим қилинди. Шунингдек, болажонлар футболчиларимиздан дастхат олиб, улар билан биргаликда суратга тушишди.

Машғулотлар анча қувноқ кайфиятда ўтганини таъкидлаш зарур. Терма жамоа футболчилари турли қизиқарли машқларни бажариш орқали жамоавий руҳни кучайтиришга, тезкорлик ва чаққонликни оширишга интилишди. 

Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг 3-ўрни учун кечадиган баҳс эртага 25 март куни  Хитойга қарши бўлиб ўтади. Учрашув "Guanxi Sports Center" стадионида Тошкент вақти билан соат 12:30да бошланади.







Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика