Ўзбекистон миллий терма жамоаси БААга етиб борди

10 окт 2020, 09:09
Ўзбекистон МТЖ делегацияси Тошкент—Дубай HY333 ҳаво рейси орқали маҳаллий вақт билан 20:25 да Дубай халқаро аэропортига етиб борди.

Делегация аъзолари аэропортда паспорт назоратидан аввал коронавирусга тест топширди. Шундан сўнг миллий терма жамоа вакиллари “Ал-Бустан Ротана” меҳмонхонасига жойлашди.

Тест натижалари чиққунга қадар делегациянинг ҳар бир аъзоси меҳмонхонада ўзини ўзи яккалаш режимида бўлади. Миллий жамоа бугун БАА футбол ассоциацияси майдонида дастлабки машгъулотларини ўтказиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: ufa.uz