UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  0 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21

Ўзбекистон кубоги. "Олмалиқ" - "Қизилқум" 6:0 ёхуд "Олмалиқ" чорак финалда Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. "Олмалиқ" - "Қизилқум" 6:0 ёхуд "Олмалиқ" чорак финалда

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали жавоб баҳси доирасидаги "Олмалиқ" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтди.
Ўйиннинг 9-дақиқасида чап қанотдан Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров узатган тўпни Зафар қийинчиликсиз дарвозага йўллаб, ҳисобни очди 1:0.

11-дақиқада Самандар Шодмонов ўнг қанотдан тўпни Шишеловга узатганди. Аммо ҳимоячилар чаққонроқ ҳаракат қилдилар ва хавфни бартараф этишди.

31-дақиқада жарима майдончасидан унча узоқ бўлмаган нуқтада "Қизилқум" ўйинчиси қоидани бузди. Дилявер Абибуллаевнинг ҳаволатиб тепган тўпини ҳимоячилар катта қийинчилик билан қайтарди.

38-дақиқада Шоҳназаров жарима майдончаси ичкарисида ўйин қоидасини бузди. Ҳакам 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Шерзод Ҳакимов пенальтини голга айлантирди - 2:0.

40-дақиқада Самандар Шодмоновнинг 20 метрлардан йўллаган зарбаси анча ноаниқ чиқди.

42-дақиқада Шакир Зуаги билан майдон марказида тўқнашиб кетган "Қизилқум" вакили Самандар Шодмоновга бош ҳакам қизил карточка кўрсатди.

Биринчи бўлим тугади.

Иккинчи бўлим бошида зафар Полвоновнинг пасидан сўнг, меҳмонлар дарвозаси учинчи бор ишғол этилди - 3:0.

51-дақиқада Зафар Полвонов тўпни дарвозага йўллади. Тўп дарвоза тўсинига тегиб майдонга қайтди. Аммо ён қанот ҳаками Шерзодни ўйиндан ташқари вазиятда қолган деб топди.

60-дақиқада ҳимоячиларни ортда қолдирган Владимир Шишелов дарвоза томон кучли зарба берди. Мақсатмурот Шомуродов маҳорат кўрсатиб, хавфни бартараф этди.

63-дақиқада ҳимоячилардан қайтган тўпни Абибуллаев дарвозбон устидан ошириб, дарвозага йўллади - 4:0.

70-дақиқада Шерзод Ҳакимов пасидан кейин Жўраев кончилар дарвозасига бешинчи тўпни киритди - 5:0.

81-дақиқада "Қизилқум" ҳимоячиси Азизбек Усмонов кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол этди - 6:0.

Учрашув мана шу ҳисоб билан тугади ва "Олмалиқ" икки ўйин натижасига кўра 7:2 ҳисобида ғалаба қозониб чорак финалга йўлланма олди.

Кейинги босқичда Игорь Шквирин шогирдлари "Бунёдкор" билан тўқнаш келишади.


"Олмалиқ" (Олмалиқ) - "Қизилқум" (Навоий) 6:0

Ҳакамлар
: Дмитрий Пислегин (Тошкент), Баҳодир Қодиров (Бухоро), Абдураҳмон Қўлдошев (Бухоро), Вадим Агишев (Тошкент).
Назоратчи: Вячеслав Валицкий (Тошкент).

ГОЛ: Зафар Полвонов 9, 46, Шерзод Ҳакимов 39 пенальти, Дилявер Абибуллаев 63, Сарваржон Жўраев 70, Азизбек Усмонов 81 ўз дарвозасига.

"Олмалиқ": Мақсатмурод Шомуродов, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Шакер Зуаги, Зафар Полвонов, Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев, Шерзод Ҳакимов (Достон Абдураҳмонов, 73), Дарко Станоевич, Александр Алемпиевич, Иқболжон Акрамов (Сарваржон Жўраев, 67), Диёр Туропов (Азамат Исроилов, 62).
Захира: Умиджон Хонимқулов, Темур Кагиров, Зоҳир Пиримов, Шариф Мирзаев.

"Қизилқум": Артём Макосин, Акмал Холиқов, Жамшид Шоҳназаров (Ғайрат Жумаев, 55), Файзулло Қамбаров (Акмал Рустамов, 54), Миржалол Қурбонов, Азизбек Усмонов, Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Самандар Шодмонов, Элдор Бойматов, Владимир Шишелов (Алишер Холиқов, 79).
Захира: Алишер Санаев, Асқаржон Муҳиддинов.

Огоҳлантиришлар: Файзулло Қамбаров 20, Элдор Бойматов 35, Иқбол Акрамов 45+1, Обид Жўрабоев 64, Ғайрат Жумаев 84

Четлатиш: Самандар Шодмонов 42

Биринчи ўйин: 1:2
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика