

“Спорт” телеканали билан келишув асосида 1/8 финал учун жонли эфирда қуръа ташланади. Жараён 5 июнь куни 19:30 дан бошлаб тўғридан-тўғри кўрсатилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон кубогида гуруҳ ғолиблари етакчилар саватидан жой олади ва улар 1/8 финал беллашувини ўз майдонида қабул қилиш ҳуқуқини қўлга киритади. Қуръа гуруҳ босқичида ўзаро кураш олиб борган икки жамоани қайта учраштириши мумкин.



