Ўзбекистон футзал терма жамоаси назорат учрашувида ғалаба қозонди

Mirjalol Normatov
16 янв 2026
Осиё кубоги–2026 финал босқичига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси ЎФАга қарашли терма жамоалар марказида Қувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик назорат учрашувини ўтказди.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган баҳсда ҳамюртларимиз 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Голлар: Элбек Тўлқинов, Суннатилла Жўраев, Ихтиёр Ропиев.

Терма жамоамиз 20 январга қадар тайёргарлик машғулотларини мамлакатимизда давом эттиради.



Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/Futsal_Uzbekistan