Ўзбекистон - Филиппин. Ҳозиргача 24 мингдан зиёд чипта сотилди

Narzulla Saydullayev
23 мар 2016, 14:22
Эртага Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Филиппинга қарши ўйнайди.

Ушбу ўйин Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтиши ҳақида хабар бергандик. Чипталар сотуви 18 мартдан бошланганди. Бугунга келиб 24 мингдан зиёд чипта сотилгани хабар берилди. Стадионда 35 минг ўриндиқ бор, лекин сотувга 28 минг дона чипта чиқарилган. Қолган жойлар хавфсизлик ходимлари, терма жамоа мухлислар клубига ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Филиппин учрашуви 24 март куни соат 18:00да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia