Ўзбекистон – Эрон. Эртага ўйинолди матбуот анжумани

Narzulla Saydullayev
4 окт 2016
Эртага, 5 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида Эронга қарши бўладиган баҳс олдидан ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади.

Соат 11:00да бошланадиган тадбирнинг биринчи қисмида Эрон терма жамоаси бош мураббийи Карлуш Кейруш ва футболчилардан бири ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаради.

Шундан сўнг 11:30да Ўзбекистон устози Самвел Бабаян ва етакчи футболчилардан бири журналистлар билан мулоқотга киришади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Ўзбекистон – Эрон учрашуви олдидан ташкил этиладиган матбуот анжуманига ОАВ вакилларини таклиф этамиз. Эртага шунингдек, иккала жамоа ўйинолди расмий машғулот ҳам ўтказади. 17:00да Эрон, 18:00 Ўзбекистон терма жамоаси "Бунёдкор" стадионида машғулот ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Эрон ўйини 6 октябрь куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia