UZ

Сўнгги янгиликлар

15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  5 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  13 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  9 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  9

Ўзбекистон чемпионати-2014 учрашувларида ҳакамлик муносиб даражада бўлмоқда Янгиликлар

Ўзбекистон чемпионати-2014 учрашувларида ҳакамлик муносиб даражада бўлмоқда

Ўзбекистон XXIII миллий чемпионати биринчи давра ўйинларининг ярми ортда қолди.

Ҳакамлар фаолияти анъанавий равишда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзулардан бири ҳисобланади. Арбитрларнинг фаолиятига клублар, матбуот, мухлислар муносабат билдиради.

Олий Лига жамоалари ўртасидаги мусобақанинг қайд этилган қисми давомидаги ҳакамликни таҳлил қилиб, ҳакамлар учрашувларни муносиб даражада бошқариб бораётганликларини ишонч билан таъкидлаш мумкин. Ўтган 49 учрашув давомида назоратчилар томонидан бош ҳакамдан тортиб захира ҳакамларигача ҳеч кимга бирорта ҳам паст баҳо қўйилгани йўқ.

Жорий Чемпионатда медаллар учун даъвогар ҳисобланган «Пахтакор» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги Олий Лига 7-тур марказий учрашувидаги ФИФА рефериси Валентин Коваленконинг, беллашувнинг кескин ва шиддатли руҳига қарамай, эътирозга сабаб бўлмаган ҳаракатлари – малакали ҳакамлик фаолияти намуналаридан бири бўлди.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси «Пахтакор» – «Локомотив» учрашувидаги сифатли ҳакамлик ишини муносиб баҳолади. Бош ҳакамга 1 миллион сўм миқдорида бонус билан тақдирлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика