UZ

Сўнгги янгиликлар

21:27Фарруҳ Сайфиев: "Биринчи таймда ҳам иккинчи бўлимдаги ўйинни кўрсатишимиз керак эди"  14 21:25Шота Арвеладзе: "Мағлубиятни ҳам тан ола билиш керак"  19 21:23Анзур Исмоилов: "Кубокдаги мағлубият учун реванш олдик"  4 21:22Андрей Фёдоров: "Кубокдаги мағлубиятдан тегишли хулосалар чиқарганимиз қўл келди"  10 21:10Англия. "Сити"дан 5:0, "Тоттенхэм" Лондон дербисида ғалаба қозонди  8 21:03Германия. "Дортмунд"дан 4:0, "Бавария" ўзига келмоқда  4 20:56Воҳид Зокировни табриклаймиз!  0 20:52Андрей Канчельскис: "Бугун ғалаба қозонишимиз шарт эди"  83 20:50Миржалол Қосимов: "Биргина аниқ зарба "Металлург"га ғалабани тақдим этди"  1 20:49Андрей Шипилов: "Иккинчи бўлимда ўзимизга кела олдик"  4 20:40U-19 Осиё чемпионати. 1-тур ўз якунига етди  2 20:40Отабек Шукуровнинг голи "Шаржа"га бир очко келтирди ВИДЕО  2 19:52Суперлига. Марказий ўйинда "Локомотив" "Пахтакор"га учта гол урди  197 18:45"Камп Ноу" келажакда қандай кўринишда бўлади? (ВИДЕО)  11 18:27АПЛ. "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги баҳс якунланди (+ФОТО)  43

Ўзбек тилига ҳурмат шуми? Янгиликлар

Ўзбек тилига ҳурмат шуми?

Охирги пайтларда айниқса футбол билан боғлиқ ҳужжатларда шунақанги кўп хатолар кузатиляптики, ўзбек тилидан хабардор одам ўқиса асаби бузиладиган бўлиб қолди.

Янгиланган ПФЛ амалга ошираётган бир қатор ишларни олқишламасдан иложимиз йўқ. Чунки айнан ПФЛ саъй-ҳаракатлари билан жойлардаги стадионларда таъмирлаш ишлари олиб борилди, ўриндиқлар янгиланди, оилавий секторлар ташкил қилинди, стадион ёритгичлари талаб даражасига келтирилди. Қолаверса, стадионга кириш ҳудудларида фаст-фуд билан савдо қиладиган шаҳобчалар, клуб атрибутикалари сотиладиган дўконлар ишга туширилди. Буларнинг ҳаммаси мухлислар учун қилинмоқда ва бунинг учун ПФЛга, шунингдек клубларга миннатдорчилик билдирса арзийди. 

Лекин гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, хатолар ҳам учраб турибди. Бундай хатоларга баъзан кўз юмяпмиз, баъзан жиддий танқид қиляпмиз. Бу табиий ҳол. Зеро иш бор жойда хато бўлади. Лекин охирги пайтларда айниқса Суперлига тур учрашувлари қайдномасини тўлдиришда йўл қўйилаётган имловий хатоларни кўриб, бир жаҳлингиз чиқади, бир кулгингиз келади. Энди хато деганда ҳам ниҳоятда қўпол хатолар. Наҳотки, шуни тўлдирган одам ўзбек тилини ўқимаган бўлса деб юборасиз. 

Аввалги йиллари учрашув протоколини ҳар иккала жамоа мураббийлари тўлдирарди. Тўғри, ручкада ёзиларди, лекин хатоларга кўп дуч келмасдик. Аммо бу йилдан СУПЕРлига номига мувофиқ ўйин қайдномасини тўлдириш комиссарларга юклатилди. Аслида бу тўғри йўл. Чунки Осиё чемпионлар лигасида ҳам протоколни комиссар тўлдиради. Лекин фарқи шуки, инглиз тилида ёзилган қайдномани ўқиб деярли хатога дуч келмайсиз. 

Аммо биздаги протоколни қўлга олиб ҳайрон қоласиз: на ўзбек, на рус тилида. Боши ўзбек тилида бошланиб, кейин русча давом этади. Баъзан иккала тилнинг аралашмасига гувоҳ бўласиз. Ахир учрашув протоколи расмий ҳужжат, тўғрими? Қолаверса ОАВ вакилларига тақдим этиладиган қоғоз. Шундай экан, бехато тўлдиришга ҳаракат қилиш керак эмасми? Келинг, шу ўринда қайдномаларда кетган баъзи қўпол хатоларни келтириб ўтсак. 

Масалан, Суперлиганинг 17-тур доирасидаги "Навбаҳор" - "Сўғдиёна" баҳси учун тўлдирилган расмий протоколни олайлик. Хатога йўл қўйиш бошидан бошланган. Жамоалар номи ёзилаётганда "Навбахор" дейилган, аслида "Навбаҳор" ёзилади. Шу ўринда айтиб ўтиш даркор, она тилимизда "х" билан "ҳ"ни фарқлашда кўпчилик адашади. Буни фарқлашнинг энг осон йўли кўп китоб ўқиш, чунки сўзлар қайта-қайта ўқилгандагина қандай ёзилиши эсда қолади. 

Бошқа хатоларга тўхталамиз. Бош ҳакам Рўзиев Хасан (аслида Ҳасан), Заҳирадаги ҳакам (аслида Захирадаги), Мухтаров Жасур (аслида Мухторов), Рахматуллаев Жахонгир (аслида Раҳматуллаев Жаҳонгир). Бу учрашув расмийлари билан боғлиқ имловий хатолар. Ҳартугул ҳакамлар тоифаси ўзбек тилида ёзилган, бу эса кишини қувонтиради. 

Жамолар кийим ранги деган жойида "Навбаҳор"ники кизил (аслида қизил), "Сўғдиёна"ники Ок кора (аслида оқ-қора) ёзилган. Майли, протоколни тўлдирган шахс комьпютерида ўзбекча шрифт йўқдир, лекин ўрнатиб олса бўлади-ку. Энди футболчиларга ўтамиз. Хатолар шунчалик кўпки, баъзи майдаларига индамай кўз юмасиз. .Энг жиддийлари Гафуров Мирзохид (аслида Ғофуров Мирзоҳид). Шу ўринда ўйланиб қоласан, балки комиссар футболчилар исм-фамилиясини рус тилида ёзмоқчи бўлгандир. Агар шундай бўлса, унда нимага ҳакамлар тоифаси ўзбек тилида ёзилган? Хуллас бир қарорга келишимиз керак, ё тўлиқ ўзбек тилида ёзилсин ёки рус тилида. 

Давом этамиз, Мехманов Жахонгир (аслида Меҳмонов Жаҳонгир). Номанов Аюбхон (аслида Нўъмонов), "Сўғдиёна" футболчиларида ҳам хатолар бир талай. Орифов Эльёр (аслида Элёр), Хасанов Шохжахон (аслида Ҳасанов Шоҳжаҳон), Тошпулатовда "ў" йўқ, лекин Тўхтасиновда бор. Жуда ғалати. Булар-ку майли, лекин "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов Илҳом Муллажонов деб ёзилганига нима дейсиз. Ёки Илҳом ака фамилиясини ўзгартирди-ю, биз бехабар қолдикми? 

14-турдаги "Қўқон-1912" - "Металлург" учрашуви протоколини тўлдирган киши хатоларни янада ғиж-ғиж қилиб ташлаган. Хусусан ҳакамлар тоифаси тўлиқ рус тилида ёзилган. Энди "х" билан "ҳ"ни айтмасаям бўлади. Ҳожибой Тожибоев айтганидек, Ғиёсжон Гиёсжон бўлиб қолган. "Металлург" футболчиси бошида Тўраев Акбар деб ёзилган, кейинроқ "Акбар"нинг устидан ручка билан чизиб Зафарга ўзгартириб қўйган. Энг даҳшати, "Қўқон-1912" бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов "Нумон Хаснов" бўлиб қолган. 

"Қўқон-1912" - АГМК баҳси учун тўлдирилган расмий қайдномада ҳам шу аҳвол. Бу ерда ҳам Нўъмон Ҳасанов "Хаснов" ёзилган. (Шаблон ҳаммада бир хилми дейман). Ҳакамлар тоифаси яна русча кетган. Футболчилар, мураббийлар исм-фамилияси тўлиқ рус тилида берилган. "Қизилқум" - "Пахтакор" учрашуви протоколи ҳам хатолардан ҳоли эмас. Масалан, жамоаларнинг кийим ранги деган жойда "Қизилқум" оқ, "Пахтакор" сариқ ёзилган. Лекин ўйинга оид фотосуратларга қарасангиз, "Қизилқум"нинг тўлиқ кўк, "Пахтакор"нинг эса тўлиқ оқ рангли либосларда тўп тепганини кўрасиз. Ёки ПФЛ комиссари умуман бошқа ўйинни кўрдими? Имловий хатоларни-ку майли айтмай қўя қоламиз. 

Хуллас, бу каби хатолар ҳар бир қайдномада учрайди. Мавсум бошидан бери шу аҳвол. Аввало ПФЛ ҳужжатни қайси тилда тўлдиришни билолмай ҳалак. Модомики давлат тили ўзбек тили экан, ўргансин комиссарлар ўз она тилимизда ёзишни. ОФК комиссари бўлиш учун инглиз тилини билиш мажбурияти бўлганидек, бизда ҳам она тилини билиш мажбуриятини юклаган жоиз эмасми? 

Аслида-ку, имловий ва ўта қўпол хатолар билан ёзиш фақат футболда эмас, балки кўп жойларда роса авж олган. Ҳатто нотариус ва бошқа ташкилотларда ҳам оддий сўзни ёза олмайдиганлар қоғоз тўлдириш билан машғул. Натижада кўп ҳужжатларда хато кетиб қолиши оқибатида одамлар яна сарсон юради. Ахир бир чиройли тилимиз бор, шундан чиройли фойдаланган маъқул эмасми? Эҳтимол бу сийқаси чиққан мавзудир, лекин она тилига бефарқ бўлмаган ҳар қандай кишининг бу каби хатоларни кўриб ғаши келишини унутмайлик.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -72   

Фикрлар

+16   
20 июл 13:57:39
SARVARBOSS
Ўзбек тилига хурмат шуми???
Ие ЎЗБЕК ХАЛҚИГА ХУРМАТ ҚАНИ,яъни МУРАББИЙ МТЖ?!! Шуми хурмат!!!??
   
22 июл 16:07:22
Quvonchbek
Zahirada h to‘gri yozilgan
   
21 июл 23:53:46
ShodruhRealmadrid
Djasurbek Ghafurdjanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Оз қолди шекилли,ҳал бўлмий қаёққа борарди.Ман сабр қилишни маъқул биламан,юрагимми сиқиб иссиқда,нима зарил.Яхши пул бўлса,энг зўриям келади,мисол бошқа осиё термалари,бизда бунақа пул тагида йўқ,шуничун йўл ахтариб,изғиб,арзонроғига ялиниб ёлбориб юрибти,булар.Шунга асабимми бузаманми,сабаби бизга боғлиқмаску.Пулдан ёрдам берила диса,кўпчилик ёрдам берамизку,манам ташардим ойма ойга 100дол,бунақалар,кўпроқ ташидиганлар манимча жуда кўп.
Asabizni buzmang! Arzimaydi!
   
21 июл 21:26:47
Aza Az
Давлат тили биринчи ўринда бўлиши шарт
   
21 июл 12:39:02
XONQA FC
123 фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
админлар ҳам протакол деб ёзибди, менимча протакол эмас баённома бўлиши керак
claaaaaaaaaaaaaas
   
21 июл 12:38:34
fun_uzbek
Хой муаллиф билиб билмасдан, узингча акллилик килиб макола езма, айрим футболчиларнинг фамилияси еки исми бир неча йил аввал собик СССР даврида рус ходимлар томонидан хато езиб куйилган, мана масалан, уша Мирзохид Гафуровни хам фамилияси аслида сен езгандек Гофуров езилиши керак Эди, лекин шу фамилия бу футболчи тугилган вактда СССР даврида руслар томонидан Гафуров деб езиб куйилган, шу сабабли бу футболчининг барча хужжатларида, шу жумладан, фукаролик паспортида хам Гафуров фамилияси езилган, уша сан айтган протокол хам аслида паспорт асосида тулдирилади, паспортда айнан Гафуров езилган булса, уша комиссар кандай килиб хужжатда курсатилган фамлияни узгартириб Гофуров деб езиши мумкин. Худди шу каби холатни Номанов, Мехманов каби фамилияларда ва Эльер исмида хам учратиш мумкин, ушбу футболчиларнинг паспортда шундай езилган булса, комиссарда нима айб. Ман бошка имловий хатолар хакида езганим йук.
   
21 июл 07:01:49
Djasurbek Ghafurdjanov
ShodruhRealmadrid фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Uyat X.HOLIQOV! IMLO XATONI MAYLI QALASHTIRIB TASHLASIN, LEKIN, MTJGA MURABBIY HAL ETILSIN!
Оз қолди шекилли,ҳал бўлмий қаёққа борарди.Ман сабр қилишни маъқул биламан,юрагимми сиқиб иссиқда,нима зарил.Яхши пул бўлса,энг зўриям келади,мисол бошқа осиё термалари,бизда бунақа пул тагида йўқ,шуничун йўл ахтариб,изғиб,арзонроғига ялиниб ёлбориб юрибти,булар.Шунга асабимми бузаманми,сабаби бизга боғлиқмаску.Пулдан ёрдам берила диса,кўпчилик ёрдам берамизку,манам ташардим ойма ойга 100дол,бунақалар,кўпроқ ташидиганлар манимча жуда кўп.
   
21 июл 06:36:33
ShodruhRealmadrid
Djasurbek Ghafurdjanov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ким ёзди деб бу мақолани таҳмин қилгандим,айнан ўзи бўлиб чиқди,яъни Холиқов деган бетайин.
Uyat X.HOLIQOV! IMLO XATONI MAYLI QALASHTIRIB TASHLASIN, LEKIN, MTJGA MURABBIY HAL ETILSIN!
   
20 июл 22:47:22
A.Leoo.41-41
Космик кемаларимиз коинотни кезиб юрган бир пайтда Х билан Х, нинг фарк,идан кура мингта долзарброк, муаммолар турганда майдалашишни нима кераги бор?
   
20 июл 20:57:27
Nodirbek Fanat Chelsea
Kechirasizlaru adminjonlar bizning til kiril alifbosidan voz kechilganiga ancha bo'ldi sizlar avvalo alifbomizning hurmatini qilinglar jonga tegdi armisoqdan qolgan kiril alifbosini qo‘yinglar endi shunday chiroyli alifbomiz bor sizlar nafaqat sizlar butun mamlakat idoralari rusiy zabon alifboni nimasini ziyoda ko‘rasizlar tushunmayman.
   
20 июл 20:08:35
Azizbek Nishonov
O'zlaring ham yaqingacha Pro liga "B" ni, saytni lotincha versiyasida Pro liga "V" deb yozib keldinayu.....

   
20 июл 19:31:44
Fazliddinbek
O'sha uchrashuv kamissari bog'cha, Maktab, inistitut va hokazo larda kril yozuvida o'qigan yoz gan ayib unda mas ayb Bog'cha opada.
   
20 июл 19:14:11
ORLANDO
Лотиндаги Q ,H,O'лар хохламасак хам кириллда К,Х,У деб езилади.Хайрулла Холиков езишга мавзу топилмаса "Узбек футболини ким улдираяпти? "деб супер макола езинг.Жавобини мана биз мухлислар берамиз...
...Айтгандай шундай макола чикаришга журналистларимизни "ДУХ"и етармикин? Мана сизга яна битта мавзу...
   
20 июл 18:37:10
ORLANDO
Лотиндаги Q ,H,O'лар хохламасак хам кириллда К,Х,У деб езилади.Хайрулла Холиков езишга мавзу топилмаса "Узбек футболини ким улдираяпти? "деб супер макола езинг.Жавобини мана биз мухлислар берамиз.
   
20 июл 18:06:20
Kattaqo'rg'on, Kadan, Jahongir
Nimaga Islam Karimov ko'chasi?! Islom Karimov emas. Faks emas Fax. Bu qaysi tilda?! Liga nomigayam tushunmadim. Bu Do'ppi ligami, yuppi ligami, qalpoq ligami, pepsi ligami, coca-cola ligami?!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа "Миллий"да ўйнай олмаётган миллий терма жамоа
Стадион олдида қабристон, стадион ҳайдовчилар пулига қурилган,...  80
ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат! ВИДЕО АНОНС. Эртага Тошкент дербиси. Чемпионлик баҳсига марҳамат!
Эртага, 20 октябрь куни Ўзбекистон Суперлигаси 26-тури доирасида...  70
Суперлига. "Насаф" Олмалиқда ғалаба қозонди Суперлига. "Насаф" Олмалиқда ғалаба қозонди
Суперлиганинг 26-туридан ўрин олган АГМК - "Насаф" учрашуви ...  61
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг