Ўзбек футболида ғайритабиий воқеа содир бўлди

Narzulla Saydullayev
29 май 2024, 13:48
Кеча Ўзбекистон U-21 чемпионати доирасидаги "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув эрталаб соат 10:30да ТТЗ даҳасидаги "Локомотив" стадионида бошланди ва 35-дақиқа ўтиб бораётган пайтда ҳакамлар негадир ўйинни тўхтатиб, футболчиларни трибуна остига олиб кириб кетди.

Бу баҳс кечки соат 17:00да ТТЙМИ стадионида 35-дақиқадан бошлаб давом эттирилди.

2018 йил U-23 Осиё кубоги финалида Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши ўйиннинг биринчи таймида оқ, иккинчи таймда кўк формада майдонга тушганди. Аммо футболимиз тарихида битта ўйин иккита стадионда ўтказилиш ҳолати учрамаган бўлса керак.

Жамоалар ТТЗда эрталабдан айнан кимнинг тинчини бузгани биз учун жумбоқ.


ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia