Ой лауреати. Рўзиқул Бердиев - сентябрь ойининг "Энг яхши мураббийи"

Xayrulla Xoliqov
6 окт 2017
Маълумки, Championat.asia ички чемпионат ҳамда Кубок баҳсларидан келиб чиқиб ҳар ойнинг энг яхшиларини аниқлаб боради.

Сентябрь якунларига кўра "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ойнинг "Энг яхши мураббийи" деб топилди. Ўтган ойда "Насаф" бешта учрашувда майдонга тушиб, ҳаммасида ғалаба қозонди. Қаршиликлар дастлаб "Сўғдиёна", кейин навбати билан "Олмалиқ", "Локомотив", "Обод" ва "Қизилқум" клублари устидан зафар қучишди. 

Қолаверса, "Насаф мана шу бешта ўйинда ўз дарвозасидан бирортаям тўп ўтказиб юбормади. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қилса арзийди 14-0. Шу боис жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ой лауреати деб топилди. Биз ушбу эътироф билан "Насаф" мухлислари ҳамда мураббий Рўзиқул Бердиевни табриклаб қоламиз. 



Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia