UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  5 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  1 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  4 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  1 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  10 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2 18:40Япония - аёллар ўртасида Осиё кубоги ғолиби!  0

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга тушамиз"

Бугундан Саудия Арабистонида U-19 Осиё Чемпионати-2020 саралаш баҳслари старт олади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк учрашувини Ҳиндистонга қарши ўтказади. Ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида терма жамоамиз устози Отабек Ғуломхўжаев қуйидагича фикр билдириб ўтди:

- Аввало мезбон – Саудия Арабистонига бизни илиқ кутиб олишгани учун миннатдорчилик билдираман. Биз саралаш баҳсларига деярли барча асосий ўйинчиларимизни олиб келдик. Фақатгина баъзи футболчиларимизда кичик жароҳатлар бор эканини айтиб ўтишим лозим. Аммо биз ҳар бир учрашувда бор куч ва маҳоратимизни ишга солишга ҳаракат қиламиз. Тўғри, мазкур ёш тоифасидаги қитъа чемпионати финал босқичи келаси йили Ўзбекистонда бўлиб ўтади. Бироқ бизнинг олдимизга саралаш баҳсларини ҳам муваффақиятли ўтказиш вазифаси қўйилган. Шу боисдан биз ҳар бир ўйинда фақат ғалаба қозониш ва мухлисларимизни хушнуд этиш учун майдонга чиқамиз, - деди Отабек Ғуломхўжаев.



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон - Ҳиндистон ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика