Остон Ўрунов учун "Химки"дан бошқа яна бир РПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда
01 июл 2022 14:27
Янгиликлар
Остон Ўрунов учун "Химки"дан бошқа яна бир РПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда
"СЭ"га маълум бўлишича, "Спартак"нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Остон Ўруновнинг фаолиятини давом эттириши учун яна бир вариант Москванинг "Торпедо" клубидир.
Олдинроқ, "Чемпионат" "қизил-оқлар"нинг "Химки" билан ўйинчининг ижараси ёки у билан эркин агент мақомида шартнома имзолаш борасидаги музокаралари ҳақида хабар қилган эди. "Торпедо" ҳам Ўруновнинг ижара вариантини кўриб чиқмоқда.
Тўғридан-тўғри трансферга ўзбекистонликнинг юқори маоши энг катта қийинчилик туғдиради. ОАВ маълумотига кўра, у йилига 600 минг евро олади. РПЛнинг ҳеч бир клуби ўйинчини тўлиқ бундай маош билан таъминлашни бўйнига ололмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар