UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  3 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 00:03"Алавес" — "Реал". Таркиблар маълум  4 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:52"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  15 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  7

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади Янгиликлар

Ўсмирларимиз Тошкентда, Испанияда турнирда иштирок этади

"Футбол шарҳи" кўрсатуви меҳмони бўлган ўсмирлар терма жамоамиз бош мураббийи Дилшод Нуралиев терма жамоамизнинг тайёргарлик режаси ҳақида айтиб ўтди.
"Октябрда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарликни январдан бошладик. Босқичма-босқич тайёргарликни олиб бормоқдамиз. Январда Тошкентда йиғинлар ўтказган бўлсак, февралда БАА да йиғин ўтказиб тўртта назорат учрашувини ўтказдик. Иккита ўйинни БАА ўсмирларига қарши ўтказдик. Улар ҳам Жахон чемпионатида иштирок этади. Шундан сўнг Туркияга ўн кунлик йиғин ўтказдик. У ерда асосан клублар билан назорат учрашувлари ўтказдик. Россия биринчи лигаси, Украина лигаси вакиллари билан учрашувлар ўткадик. Туркиядан қайтгандан сўнг Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказиб сўнг мана июнь ойида Тунисда йиғин ўтказиб, у ерда иккита назорат учрашуви ўтказдик. Менда мана шу икки учрашув жуда катта таассурот қолдирди. Тунис Африка қиътасидан учинчи ўринда жаҳон чемпионатига йўл олган жамоадир. Биринчи ўйинда мағлуб бўлсак ҳам улар билан бир хил ўйнадик. Ҳеч қандай устун тарафи йўқ эди. Уларда фақат жисмоний жиҳатдан гавдалироқ экан шунга қарамай камчилиги ҳам кўп эди. Ўша учрашувда мағлуб бўлсак ҳам мен болалардан хурсанд бўлдим. Улар яхши ҳаракат қилишни ва бир нечта имкониятлар содир эта олди. Иккинчи учрашувда эса биз ғалаба қозондик. Чунки уларни камчиликлари кўриб қолди. Мен айтмоқчиманки бу ёшдаги барча терма жамоалар тенг имкониятга эга бўлди. Ҳамма давлатда бир хил бўлади ва фақат тўғри йўналтирилса ва тўғри тактика танланса ғалаба қозонса бўлади. Ҳамма жамоани камчилигини топса бўлади. Бу ёшдаги ҳамма терма жамоадан яхши натижа кутса бўлади".

"Ҳозирда терма жамоалар маркази билан иш олиб борилмоқда. Августда Тошкентда кичик турнир ташкил этамиз. Унда иккита жаҳон чемпионатига чиққан жамоалар билан даврали турнир бўлиб ўтади. 26 август куни Абу-Дабида қуъра ташлаш бўлиб ўтади. Шунга қараб биз сентябрда Австрияга бориб у ерда Австрия ўсмирлар терма жамоаси билан иккита назорат учрашув ўтказамиз. Сентябрнинг охирида эса Испанияда йиғин ўтказамиз. У ерда кичик турнир бўлиб ўтади. Бизни ҳам таклиф этишди. У ерда жаҳон чемпионатига чиққан терма жамоалардан уч-тўрттаси йиғилиб учрашувлар ўтказади".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика