Ўсмирларимиз Ҳиндистонга жўнаб кетди
10 сен 2016 00:07
Янгиликлар
Ўсмирларимиз Ҳиндистонга жўнаб кетди
Темур Олимхўжаев мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ҳиндистонга жўнаб кетди.
Осиё чемпионатида иштирок этадиган терма жамоамиз маҳаллий иқлимга мослашиш мақсадида мусобақа бошланишидан бир ҳафта олдин Ҳиндистонга йўл олди. Ўсмирларимиз мусобақадаги илк ўйинини 17 сентябрь куни Таиландга қарши ўтказади. Унга қадар режадан Австарлия билан ўртоқлик учрашуви ўрин олган. Мазкур баҳс 11 сентябрга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, ўсмирларимиз билан бир гуруҳдан шунингдек, Яман ва КХДР жой олган. Бу рақибларга қарши беллашувлар мос равишда 20-, 23 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар