UZ

Сўнгги янгиликлар

17:37"Парма" - "Милан" 1:1  0 17:32Омар Моманидан янги карикатура  6 17:29А Серия. "Милан" сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  6 17:15Суперлига. АГМК - "Бунёдкор" 0:0 (матнли трансляция)  16 17:02АГМК - "Бунёдкор". Мухлис ва мухлисалар стадионга келишмоқда   5 16:56АПЛ. Йил футболчиси совринига номзодлар рўйхати эълон қилинди  16 16:44Зидан "Реал" раҳбариятидан де Лигтни "Барселона"дан илиб кетишни сўради  18 16:07Жанубий Корея. К2 лигаси. Рустам Ашурматов гол уриб, жамоаси ғалабасига хисса қўшди  11 15:43"Манчестер Сити" - "Тоттенхэм". Таркиблар эълон қилинди  33 15:36Гвардиола: "VAR баъзида ёрдам беради, баъзида йўқ"  14 15:14Бэйл "Реал"ни тарк этмоқчи эмас  36 15:07"Локомотив" ОАВ ходимларини матбуот анжуманига таклиф этади  1 15:02АГМК – “Бунёдкор” учрашувида ишлайдиган расмий шахслар рўйхати  2 14:45Коутиньо голни нишонлаши учун бўлаётган танқидларга жавоб берди  13 14:44Россия. "Оренбург" - "Ростов". Шомуродов асосий таркибда  14

Осиёлик журналист ФИФАни танқид қилди Янгиликлар

Осиёлик журналист ФИФАни танқид қилди

Теглар :  ФИФАЖон Дерден
Маълумки, кеча ФИФА "Йилнинг энг яхши мураббийи" бўлишга номзодлар рўйхатини маълум қилди.

Рўйхатдан 11 нафар мураббий ўрин олган ва уларнинг ҳаммаси Европа жамоаларида ишлаган (ишлаётган) кишилар. Даставвал номзодларни келтириб ўтсак. 

Массимилиано Аллегри ("Ювентус")
Станислав Черчесов (Россия терма жамоаси)
Златко Далич (Хорватия терма жамоаси)
Дидье Дешам (Франция терма жамоаси)
Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити")
Юрген Клопп ("Ливерпуль")
Роберто Мартинес (Бельгия терма жамоаси)
Диего Симеоне ("Атлетико")
Гарет Саутгейт (Англия терма жамоаси)
Эрнесто Вальверде ("Барселона").
Зинедин Зидан ("Реал" собиқ бош мураббийи) 

Мазкур рўйхат эълон қилинганидан сўнг Осиё футболини ёритиб борувчи журналист Жон Дерден Fox Sports Asia сайтида "ФИФА Осиё, Африка ва Американи рад қиляпти" сарлавҳали мақола чоп этди. 

Мақола шундай дейилади: "ФИФА 11 кишидан иборат "Энг яхши мураббий" бўлишга номзодлар рўйхатини тақдим этди. Албатта, рўйхатдан Юрген Клопп, Дидье Дешам, Пеп Гвардиола, Зинедин Зидан каби машҳурларнинг жой олиши ҳеч қандай шубҳа-гумон касб этмайди. Лекин бу билан ФИФА яна Европа томонида эканини кўрсатиб қўйди. Тўғри, жаҳоннинг энг кучли лигалари Европада, жаҳон чемпиони бўлган жамоа ҳам Европадан. Шу томонлама рўйхат тўғри тузилган дейиш мумкиндир". 

"Лекин бу рўйхатда бошқа конфедерациялардан ҳам ҳеч бўлмаганда икки нафар номзод кўрсатилиши лозим эди. Бу шуни англатяптики, сен токи энг кучли жамоаларда ишламас экансан, доим кўздан четда қолаверасан. Албатта, УЕФА чемпионлар лигасида муваффақият қозониш осон эмас. Бу мусобақани бутун дунё кузатади. Лекин савия жиҳатидан ЕЧЛга тенг кела олмаса-да, Осиё чемпионлар лигаси ҳам ўзига яраша ўрнига эга. Савия бир хил эмаслиги ҳар иккала мусобақанинг бир ўринда турмаслигини англатмайди".

"ФИФА дунёда жаҳон чемпионати ва Европа лигаларидан бошқа мусобақалар ҳам борлигини унутиб қўяётгандек. Айтайлик, Роберто Мартинес Бельгияни ЖЧ ярим финалига олиб чиқди, лекин унинг хизматларини Япония термаси устози Акира Нишиноникидан баланд дея оламизми? 63 ёшли Нишино жамоани апрель ойида қабул қилиб олганди, лекин у мусобақага икки ой қолганида ҳам яхши жамоа туза олди. Тўғри, Бельгия ўзаро ўйинда японларни ютди, аммо бу Мартинес Нишинодан кучли дегани бўлмаса керак. Қолаверса, мағлубиятга қарамай Япония ўзининг энг яхши ўйинини намойиш этиб берди". 

"Ёки бўлмаса Эрон терма жамоаси устози Карлуш Кейрушни олайлик. Эрон саралаш босқичини жуда ажойиб тарзда ўтказди. Улар Бразилиядан сўнг мундиал йўлланмасини қўлга киритган иккинчи жамоа бўлишди. Бундан ташқари, Эрон ўз гуруҳида Испания, Португалия ва Марокашга қарши ўйин намойиш этди. Бундай гуруҳда 4 очко олиш Осиё жамоаси учун осон эмас". 

"Худди шундай тинимсиз меҳнат қилган мураббийлар Африка билан Америкада ҳам бор. Гап ФИФАнинг тақдирлаш маросими ҳақида кетар экан, бу ерда дунёни минтақаларга бўлиш керак эмас. Ким қайси лигада ишламасин, ўз меҳнатига яраша рағбатлантирилиши керак. ФИФАнинг рўйхатида машҳур номлар бор, улар кўп ютуқларни қўлга киритган. Аммо футболда доим ҳам ғалаба келтирувчи голни урган учрашувнинг энг яхши футболчиси бўлавермайди. Шундай экан, дунёнинг энг яхши мураббийи деганда фақат Европадаги кучли клубларда ишлаётган мураббийларни тушуниш тўғри эмас".

Х.Холиқов тайёрлади.

Рейтинг: +44   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг