UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

Осиё хабари: Ироқ Осиё Кубогига бориш учун бор кучни ишга солади Янгиликлар

Осиё хабари: Ироқ Осиё Кубогига бориш учун бор кучни ишга солади

5 март куни Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган охирги тур учрашувлари ўтказилади.
Шу куни Ироқ термаси ўз майдонида Хитойни қабул қилади.

Айни пайтда бу жамоалар кураш олиб бораётган гуруҳда Саудия Арабистони муддатидан аввал қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. Хитой 8 очко билан иккинчи, Ироқ эса 6 очко тўлаган ҳолда учинчи ўринни эгаллаб турибди. Ироқликларнинг Осиё чемпионатига бориши учун уларга фағат ғалаба керак бўлади.

Терма жамоа бош мураббийи Ҳаким Шакир маҳаллий мухбирларга интервью берар экан, Ироқ Осиё Кубоги йўлланмасини қўлга киритиши учун бор кучни ишга солишини айтиб ўтди:

“Биз Хитойдан бор-йўғи икки очко ортда қоляпмиз. Уларда яқинда мураббий алмашди, француз Алан Перрин жамоани қабул қилиб олди. Ўз майдонимизда ғалаба қозонсакгина йўлланмани қўлга киритамиз. Буни барча жуда яхши тушуниб турибди. Аввалги ўйинда Хитойдан мағлубиятга учрагандик. Лекин унда терма жамоа бош мураббийи мен эмасдим. Энди бўлса вазиятни тубдан ўзгартирмоқчимиз”.
 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика