

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси чорак финалда Жанубий Корея билан ўйнаши ҳақида хабар бергандик.
Бугун чорак финалнинг барча жуфтликлари номи маълум бўлди. Ўзбекистон - Жанубий Корея учрашуви ғолиби ярим финалда Сурия - Вьетнам ўйинида зафар қучган жамоа билан ўйнайди.
Ушбу босқичдаги ўйинлар 27 август куни бўлиб ўтади.
27 август
14:00 - Ўзбекистон - Жанубий Корея
14:00 - Саудия Арабистони - Япония
17:30 - Сурия - Вьетнам
17:30 - БАА - КХДР




