Осиё Кубоги. Сардор Рашидов - дублга эришган тўртинчи футболчи

Narzulla Saydullayev
18 янв 2015, 19:00
Австралиядаги қитъа чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Бу баҳсда Сардор Рашидов рақиб дарвозасига икки бор тўп киритди. У Ўзбекистон терма жамоаси сафида қитъа чемпионатида дублга эришган тўртинчи футболчига айланди.

Бугунга қадар Максим Шацких (2007 йил) Малайзияга қарши, Улуғбек Бақоев (2011 йил) Иорданияга қарши ва Александр Гейнрих (2011 йил) Жанубий Кореяга қарши учрашувларда иккитадан гол уришганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia