

Ҳозиргина Сурия терма жамоаси бош мураббийи Бернд Штанге истэъфога чиқарилди. Бунга асосий сабаб Суриянинг Осиё кубогидаги муваффақиятсиз иштироки бўлди. Мусобақани Фаластин (0:0) билан дуранг ўйнаган ҳолда бошлаган Штанге шогирдлари, иккинчи турда Иорданияга (0:2) ютқазиб қўйишди. Энди 3-турда Сурия Австралия имтиҳонидан ўтишига тўғри келади.
Аввалроқ, Таиланд бош мураббийи Милован Райевац ҳам истэъфога чиқарилганди.



