UZ

Сўнгги янгиликлар

01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  3 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  3 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4

Осиё кубоги-2015 саралаши. Ўзбекистон - Вьетнам 3:1 Янгиликлар

Осиё кубоги-2015 саралаши. Ўзбекистон - Вьетнам 3:1

Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги Ўзбекистон - Вьетнам учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон - Вьетнам 3:1
Бош ҳакам:
Муҳсин Турки (Эрон)
Голлар:
Сардор Рашидов, 68 - 1:0. Ау Ван Хоан (автогол), 72 - 2:0. Нгуен Хоанг, 76 - 2:1.Игорь Сергеев, 90+2 - 3:1.
Ўзбекистон: 12.Элдорбек Суюнов, 3.Шавкат Муллажонов, 5.Анзур Исмоилов, 19.Виталий Денисов, 6.Жасур Ҳасанов (23.Сардор Рашидов, 46), 7.Азизбек Ҳайдаров, 8.Сервер Жепаров, 11.Баҳодир Насимов (10.Игорь Сергеев, 63), 15.Александр Гейнрих, 17.Санжар Турсунов, 22.Илҳом Юнусов (14.Жамшид Искандеров, 39).
Вьетнам: 22.Нгуен Тан Бин, 2.Ау Ван Хоан, 4.Нгуен Ван Биен, 6.Чау Ле Пуок Винь, 7.Сао Си Суонг (3.Нгуен Гия Ту, 67), 8.Н.Дуй (9.Ли Конг Вин, 57), 10.Нгуен Хоанг, 11.Нгуен Ан Дук, 12.Хюин Куок Ан, 18.П. Нхиен, 19.Луонг (21.Ли Ван Танг, 47).
Огоҳлантиришлар: Нгуен Ан Дук 31, Анзур Исмоилов 89.


Матнли трансляция

90+3 дақиқа. Ўйин тугади. Ўзбекистон Осиё кубоги-2015 саралаши доирасидаги илк ғалабасини қўлга киритди.
90+2 дақиқа.
Азиз Ҳайдаровда қулай имконият бўлди, аммо дарвозабон тўпни қайтарди.
90+1 дақиқа. Жамшид Искандеров ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига оширди, Игорь Сергеев терма жамоадаги ўзининг дастлабки голини урди - 3:1.
90+1 дақиқа. ГООООООООООООООООООООЛ. ИГОРЬ СЕРГЕЕВ!
89 дақиқа.
Амалга оширилган жарима тўпи жонли деворга тегиб қайтди.
89 дақиқа. Огоҳлантириш. Ўзбекистон.
Анзур Исмоилов.
89 дақиқа. Денисовнинг қўпол хатосидан сўнг рақиблар ҳужумга ўтиб кетишди. Исмоилов рақибни жарима майдони ёнида йиқитди.
84 дақиқа.
Нхиен томонидан йўлланган зарбасидан сўнг тўпни Элдор Суюнов қийинчилик билан бартарф этди.
82 дақиқа.
Рақибларимиз бурчак тўпини амалга оширишди, Суюнов тўпни муштлари билан қайтариб юборишди.
80 дақиқа.
Ўйинни кўриш учун стадионга 5675 нафар томошабин келди.
79 дақиқа.
Ҳисоб қисқаргач ўйин темпи бироз тушди.
76 дақиқа. Чап қанотдан ташкил эилган ҳужумдан сўнг ҳисоб қисқарди. Дастлаб Нгуен Ан Дук боши билан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Суюнов қайтарди, аммо Нгуен Хоанг қайтган тўпни дарвозага йўллади - 2:1.
75 дақиқа.
Қандай имконият! Денисов Сергеев билан девор услубида ўйнади ва марказий ҳужумчи ўрнида пайдо бўлди, аммо жуда яқин масофадан Виталий дарвозага аниқ зарба бера олмади.
72 дақиқа. Турсунов ўнг қанотда фаол ўйнаб тўпни дарвоза ёнига йўллади, Гейнрихдан ўтиб кетган тўпни ҳимоячи ўз дарвозага тўғирлаб қўйди - 2:0. Бу вазият ўйиндан сўнг автогол сифатида қайд этилиши ёки Гейнрихга ёзилиши мумкин.
72 дақиқа. ГОООООООООООООЛ 2:0.
70 дақиқа.
Гейнрих ўйиндаги еттинчи бурчак тўпимизни амалга оширди, ҳимоячилар ўз ўрнида.
69 дақиқа.
Хавфли вазият! Сергеев имкониятни бой берди, Гейнрихнинг зарбасидан сўнг тўп йўлига ҳимоячилар тўғаноқ бўлишди.
68 дақиқа. Захирадан майдонга тушган Сардор Рашидов чамаси 20 метрлардан чап оёғи билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди - 1:0.
68 дақиқа. ГООООООООООООООООЛ. САРДОР РАШИДОВ 1:0!
67 дақиқа.
Хавфли вазият. Жепаровнинг пасидан сўнг Турсунов тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ.
66 дақиқа. Ўзгариш. Вьетнам.
Сао Си Суонг ўрнига Нгуен Гия Ту тушди
64 дақиқа. Ташаббус Ўзбекистон томонида, вазиятлар, тўп узатишлар жуда кўп, аммо аниқ зарба йўқ.
63 дақиқа.
Ўзгариш. Ўзбекистон. Баҳодир Насимов ўрнига Игорь Сергеев тушди.
61 дақиқа.
Искандеров дарвозага зарба берди, Гейнрих тўпга оёғини қўя олмади ва дарвозабон тўпни эгаллаб олди.
60 дақиқа.
Яна бир имконият! Баҳодир Насимов дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқди. Аммо у тўпни дарвозабонни устидан ташлаб қўйишда бироз нўноқлик қилди.
59 дақиқа.
Хавфли вазият! Денисов чап қанотдан олдинга ўтиб жарима майдонига ичига тўпни оширди, Рашидовнинг боши билан йўллаган зарбаси қайтарилди. Кейинги вазиятда Гейнрихнинг зарбаси ноаниқ кетди
57 дақиқа.
Ўзгариш. Вьетнам. Нгуен Дуй ўрнига Ли Конг Вин майдонга тушди.
54 дақиқа. Дуйнинг зарбаси хавфли чиқди, тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Бурчак тўпидан сўнг ҳимоячиларимиз тўпни қайтаришди.
53 дақиқа.
Жамшид Искандеровнинг пасидан сўнг Рашидов чап оёғи билан зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.
51 дақиқа.
Хавфли вазият. Турсунов тўпни ўнг қанотда жарима майдонига узатди, Сардор Рашидов боши билан дарвозага ноаниқ тарзда йўллади.
49 дақиқа.
Жамшид Искандеров тўп учун курашда рақибни йиқитди.
47 дақиқа. Ўзгариш. Вьетнам.
Луонг ўрнига Ли Ван Танг тушди
46 дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди.
46 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Жасур Ҳасанов ўрнига Сардор Рашидов тушди. Рашидов учун бу дебют ўйини.
45+5 дақиқа.
Биринчи бўлим якунланди.
45+4 дақиқа.
Вакилларимиз биринчи бўлим охирида икки марта қулай имкониятга эга бўлишди. Биринчисида ҳимоячи сал қолса ўз дарвозага тўп киритиб қўйиши мумкин эди, иккинчисида эса бурчакдан оширилган тўпни дарвозага қайтариб юборди.
45 дақиқа.
Жарима тўпини Жепаров амалга оширди. Тўпни Насимов боши билан дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтарди ва майдонга ётиб олди
45 дақиқа.
Рақибларни алдаб ўтиб кетаётган Жамшидни қўполлик билан тўхтатишди. Жарима тўпи.
44 дақиқа.
Искандеров тўпни Турсуновга оширди, Санжар ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
43 дақиқа.
Насимов ва Гейнрих ҳужумга ўтишга уринишди, аммо Саша тўпни рақибдан ўтказа олмади, камида унга қарши қўполлик ишлатди.
42 дақиқа.
Жепаров кетма кет икки бор бурчак тўпини амалга оширди.
40 дақиқа.
Хавфли вазият. Ҳимоячи тўпни дарвозага йўллади, дарвозабон тўпни қайтаришга уриниб ноқулай йиқилди. Унга шифокорлар ёрдам кўрсатишмоқда.
39 дақиқа.
Гейнрих бурчакдан тўпни жарима майдонига оширди, ҳимоячи тўпни ўз дарвозага йўллади, аммо бу вазиятда Жепаров рақибга нисбатан қўпол ўйнаган деб топган ҳакам голни инобатга олмади.
39 дақиқа. Ўзгариш. Ўзбекистон.
Илҳом Юнусов ўрнига Жамшид Искандеров тушди.
38 дақиқа.
Хавфли вазият. Жепаров жарима майдони ичига кириб борган Ҳасановга тўпни оширди, Жасурнинг зарбаси йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди.
37 дақиқа.
Майдонга Жамшид Искандеров тушишга тайёрланмоқда.
36 дақиқа.
Ортда қолган вақт ичида иккала дарвозабон ҳам ўзини кўрсатиш имкониятига эга бўлгани йўқ.
35 дақиқа.
Жасур Ҳасанов  ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
34 дақиқа.
Меҳмонлар икки дақиқа давомида тўпни жарима майдонимиз ёнида ушлаб туришди, аммо вазият зарбага етиб боргани йўқ.
31 дақиқа. Огоҳлнатириш.
Вьетнам. Нгуен Ан Дук.
30 дақиқа.
Хавфли вазият! Турсунов ўнг қанотдан жарима майдони ичига кириб келиб зарба берди, ноаниқ.
29 дақиқа.
Муллажонов олдинда турган Гейнрихни кўра олди, у тўпни Насимовга, Баҳодир эса Сашага оширди. Гейнрихнинг жарима майдони чизиғи устидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди. 
27 дақиқа.
Гейнрих ўнг қанотда рақибни алдаш вақтида техник хатога йўл қўйиб тўпни йўқотди.
26 дақиқа. Денисов чап қанотдан олдинга ўтди, у йўл йўлакай учта футболчидан ўтиб кетди ва Ҳасановга тўпни оширди. Жасурнинг пасидан сўнг Илҳом Юнусов дарвозага зарба берди, ноаниқ.
24 дақиқа.
Гейнрих чап қанотдан тўпни Ҳасановга узатди, аммо Жасур ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
23 дақиқа.
Насимов ҳужумда рақиб ҳимоячиси Ван Бинни йиқитди.
20 дақиқа.
Вакилларимиз катта куч билан ҳужумга ўтишди. Аввалига Гейнрих уч рақибни алдаб жарима майдонига киришга уринди, кейин эса Жепаровнинг пасига Насимов ета олмади.
18 дақиқа.
Рақиблар сардоримизни йиқитишди. Жарима тўпини Сервернинг ўзи амалга оширди. Тўпни дарвозабон қайтарди. Қайтган тўпни Ҳасанов эгаллаб олиб дарвозага зарба берди, тўп йўлига ҳимоячи ўзини ташлаб хавфни баратраф этди.
15 дақиқа.
Жепаров чап қанотда тўпни эгаллаб олиб жарима майдонига оширди, бироқ бу тўп узатилиши ноаниқ бўлди ва тўп майдонни тарк этди.
13 дақиқа.
Жепаров-Ҳасанов комбинациясидан сўнг Насимов ўйиндан ташқари ҳолатда туриб гол урди, ҳакамлар бу голни ҳисобга олишмади.
11 дақиқа.
Вьетнам жарима тўпига эга бўлди. Йўлланган зарбадан сўнг тўпни Исмоилов боши билан қайтариб юборди.
7 дақиқа.
Илҳом Юнусов ўнг қанотда рақибга нисбатан қўпол ўйнади
4 дақиқа.
Жасур Ҳасанов чап қанотдан жарима майдонига кириб келиб тўпни марказда турган шерикларига оширди. Жепаровнинг зарбаси ўхшамади
3 дақиқа.
Нгуен Хоангнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.
2 дақиқа.
Илҳом Юнусов чап қанотдан тўпни дарвозага йўллади, жуда ноаниқ.
1 дақиқа.
Гейнрих бурчак тўпини амалга оширди, тўпни дарвозабон эгаллаб олди.
1 дақиқа.
Бугун Элдорбек Суюнов ва Илҳом Юнусов миллий терма жамоа сафидада илк бор майдонга тушишди.
18:00. Учрашув бошланди!
17:55. Ўзбекистон давлат мадҳияси!
17:54. Вьетнам давлат мадҳияси.
17:53. Жамоалар майдонга тушиб келишди




ЯНГИЛАШ

WAP ЯНГИЛАШ

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика