UZ

Сўнгги янгиликлар

01:58Неймар қизил карточка олган ўйинда ПСЖ мағлубиятдан аранг қутулиб қолди  0 01:44Италия. «Лацио» «Кальяри»га 3та гол урди  0 01:35Испания. "Реал Мадрид" "Эйбар"ни қийинчиликсиз таслим қилди  32 00:10Хитой. "Гуанчжоу Эвергранд" чемпион, "Шанхай СИПГ" вице-чемпион  4 23:37"Марсель" - ПСЖ. Бошланғич таркиблар маълум  5 23:30Украина. "Динамо Киев" - "Шахтер" учрашувида дуранг қайд этилди  0 23:24Кейн 9та ўйинда тўртта дубль қайд этди  6 23:19Тиаго Безерра: "Мақсадимиз сари олға юришда давом этамиз"  31 23:17"Лестер"нинг янги вақтинча бош мураббийини кўрдингизми? ФОТО  12 23:08Германия. «Вольфсбург» – «Хоффенхайм» 1:1  1 23:01"Тоттенхэм": Марадонадан кейин, Кобе Брайант! ФОТО  7 22:55Италия. «Ювентус» 10 киши бўлиб «Удинезе»ни 6:2 ҳисобида мағлуб этди  12 22:50Сон Хен Мин - АПЛда энг кўп гол урган кореялик футболчи  14 22:43U-17 Жаҳон чемпионати. Ярим финалга қайси жамоалар чиққанини биласизми?   5 22:38"Реал Мадрид" - "Эйбар". Мезбонларнинг таркиби маълум  26

Осиё Кубоги: 1-сават қанчалик фойдали? Янгиликлар

Осиё Кубоги: 1-сават қанчалик фойдали?

26 март куни Австралиянинг энг ката шаҳарларидан бири Сиднейдаги “Опера Хаус” саройида 2015 йилги Осиё Кубогининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.
Биз учун аҳамиятли тарафи шундаки, унда терма жамоамиз биринчи саватдан ўрин олган. Бунинг фойдали ва аксинча тарафлари, саралаш босқичидаги баъзи ҳолатлар хусусида ўқувчиларимизни таништириб ўтамиз.


1-САВАТНИНГ ФОЙДАЛИ ТАРАФИ
Ўз-ўзидан биринчи саватдан жой олган терма жамоаларга нисбатан оснроқ бўлади, чунки улар ушбу саватдаги жамоаларга қарши ўйнашмайди. Лекин Осиё Кубогига йўл олган термаларга назар солсак, ҳар бир саватда етарли кучга эга жамоаларни кўришимиз мумкин. Шунингдек, қуръага ҳам кўп нарса боғлиқ. Унга кўра, жуда яхши гуруҳдан ўрин олиш ёки бунинг тескариси содир бўлиш эҳтимоли мавжуд. Биз гуруҳда Австралия, Эрон ва Япония билан майдонга тушмаймиз. Энг омадли қуръа сифатида Ўзбекистон, Иордания, Уммон ва Чақирув Кубоги-2014 ғолибини келтириб ўтишимиз мумкин. Ёки Иордания ўрнига Саудия Арабистони, Уммон ўрнига Хитойни қўйишимиз мумкин. Қолаверса, биринчи саватдаги жамоа гуруҳ босқичида дастлаб 4, кейин 3 ва охирги турда 2-саватдаги жамоа билан куч синашади. Бу аста-секинлик билан турнир мобайнида жамоанинг тобора шиддатли ўйинларга кўникиб боришида муҳим аҳамиятга эга. Кўп нарса қуръа натижасидан кейин маълум бўлади. Энг қийин вариант сифатида Жанубий Корея, Ироқ ва Қувайтни келтириш мумкин. Ёки Корея ўрнига БАА, Ироқ ўрнига Қатар, Қувайт ўрнига КХДРни қўйиб кўриш ҳам мумкин. Бундай вазиятда жамоаларнинг қайси саватдан эканлигининг қизиғи қолмади, савияси тенг кучли жамоалар йиғилиб қолади.
Барча саватлар билан танишиб олинг:

1-сават: Австралия, Эрон, Япония, Ўзбекистон
2-сават: Ж.Корея, БАА, Иордания, Саудия Арабистони
3-сават: Уммон, Хитой, Қатар, Ироқ
4-сават: Баҳрайн, Қувайт, КХДР, Чақирув Кубоги-2014 ғолиби


1-САВАТНИНГ ЗАРАРЛИ ТАРАФИ

Ўз навбатида биринчи саватнинг қийинчилик туғдирадиган томонлари ҳам мавжуд. Австралияда терма жамоаларнинг учрашувларини турли шаҳарларга белгиланиши аниқ бўлиб улгурган. Фақат иккинчи саватдан ўрин эгаллаган жамоаларгина гуруҳ босқичини икки шаҳарда ўтказишади. Бир беллашувни бошқа шаҳарда, қолган иккитасини эса яна бир шаҳарда. Яъни, йўлга вақтни сарфламаслик жиҳатидан иккинчи саватдаги терма жамоалар энг яхши ҳолатда бўлади. 1-саватдаги жамоалар ҳар қанақасига баҳсларни 3та шаҳарда ўйнашади. “А” гуруҳидан Австралия мезбон сифатида жой олиши эълон қилинган. “В” гуруҳига тушган тақдиримизда дастлабки ўйинни Сиднейда, кейин Брисбан ва Мельбурнда майдонга тушамиз. Бу ҳолда Сиднейдан Брисбанга 1010 км, Брисбандан Мельбурнгача 1669 км масофа босиб ўтилади. Шундоқ ҳам Австралиягача бўлган масофа, у ернинг иқлими ва вақт фарқи (5 соат)га кўникиш осон иш эмас. Демак, тайёргарлик режасини шунга яраша ишлаб чиқиш лозим. “С” гуруҳига тушсак, Мельбурндан Сиднейга 963 км, сўнг Сиднейдан Брисбанга 1010 км масофа босиб ўтилади. “D” гуруҳидан ўрин олсак, Ньюкаслдан Брисбанга 763 км, Брисбандан Мельбурнга 1669 кмни босиб ўтамиз. Албатта, футболчилар бу масофани самолётда учиб ўтишади, лекин барибир бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юравериш одамга таъсир қилади. Бунга маълум вақт ҳам сарфланади.

 Албатта, барча терма жамоалар тенг ҳолатда бўлишади. Шу тарафлама имконият ва қийинчиликлар тенг миқдорда. Бироқ тайёргарлик жараёнида шундай жиҳатларга эътибор қаратиш яхшироқ натижалар қайд этишга ёрдам бериши мумкин.

26 март куни Сиднейдаги маросимдан кейин терма жамоамизнинг йиллик иш режасини тўлиқ тасдиқлаб олиш шарт. Яъни, ўртоқлик учрашувлари қайси жамоаларга қарши ўтказилишини. Чунки тўлақонли йиғин ўтказишга ноябрь ойи охиригача барибир вақт бўлмайди. Легионерларимиз ўз клублари сафида миллий чемпионат баҳсларида майдонга тушишади. Россия ва Украинада эса декабрь ойи ўрталаригача ўйинлар давом этирилади. Демак, футболчиларнинг кўникишида муаммо юзага келмаслиги учун ҳар бир ФИФА кунидан унумли фойдаланиш шарт. Европада ички биринчиликлар вақтлироқ якунланади. Ўша пайт терма жамоалар иштирокида ўтказиш авжига чиқади. Балки, ўшанда легионерларнинг баъзилари ва олий лигадан футболчиларни чақириб, бир неча беллашувларда майдонга тушиш мумкин. Лекин бу бизнинг хаёлдаги режа холос. Охирги йиллардаги ҳолатдан келиб чиқсак, ўртоқлик ўйинлари ташкил қилиш биз учун катта муаммога айланиб боряпти.

Мухлислар ва журналистларга терма жамоаларнинг турли шаҳарларда ўйнаши қийинчилик туғдириши мумкин, лекин Австралияда ўтадиган Осиё Кубогига қизиқиш жуда юқори. Ҳозирданоқ бу мамлакатда турли тадбирлар бошлаб юборилган, жаҳондаги аксар давлатларнинг ОАВ ушбу мусобақани бевосита ёритишга қизиқиш билдиришмоқда. Чунки Австралия ҳар доим эътиборда туради. Яқинлашиб келаётган турнир Океаниядан ОФКга кўчиб ўтган “соккерузлар”нинг Осиёга батамом қўшилишини англатадигандек гўё.

Келаси чоршанба куни Сиднейда ўтказиладиган қуръани кўпчилик сабрсизлик билан кутмоқда. У қандай келишидан қатъи назар миллий терма жамоамиз ўйини ва натижаси билан афсусланишга мажбур қилмайди деб умид қиламиз.

Беҳзод НАЗАРОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  184
Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор"...  162
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: