Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" - "Дибба Фужайра" - 2:0

Narzulla Saydullayev
14 янв 2016, 10:48
БАА йиғинидаги биринчи назорат баҳсида "Пахтакор" ғалаба қозонди.

БАА юқори лигаси иштирокчиси "Дибба Фужайра" жамоасига қарши Фужайрада майдонга тушган "Пахтакор" биринчи бўлимда урилган икки гол эвазига ғалаба қозонди. Андреев 5-дақиқада пенальтидан унумли фойдаланган бўлса, 25-дақиқада орадаги фарқни оширди. Шу тариқа хориж йиғинидаги дастлабки ўйинда "Пахтакор" зафар қучди.

Кейинги баҳс 16 январь куни БАА биринчи дивизиони вакили "Дубай" клубига қарши бўлиб ўтади.

"Пахтакор" - "Дибба Фужайра" - 2:0
Голлар:
Андреев 5-пен, 25.
"Пахтакор": Лобанов (Рибкин), Мерзляков (Абдуллаев), Ораховац (Отахонов), Тожиев, Ҳошимов, Аҳмедов (Алимов), Исматуллаев (Мирзаев), Каримов (Яхшибоев), Андреев (Тўраев), Сидиқов, Бердиев.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: pakhtakor.uz