UZ

Сўнгги янгиликлар

08:30Достонбек Ҳамдамов ва Миржамол Қосимовга савол йўлланг  0 08:25ОЧЛ-2017. Биринчи финалчи - "Ал Ҳилол"  0 08:13«Қўқон-1912»: 365-учрашув арафасида  0 07:53Роналду Раулни ортда қолдирди  2 01:50ЕЧЛ. “Реал” ўз уйида “Тоттенҳэм” қаршилигини енга олмади, “Манчестер Сити” “Наполи”дан устун келди ва бошқа натижалар  49 01:38Фалькао еврокубоклардаги 45-голини киритди  2 01:27Кавани: “Биз дўст бўлишимиз унчалик муҳим эмас”  12 00:52Венгрия терма жамоаси мураббийсиз қолди  4 23:53ЕЧЛ. Реал - Тоттенхэм 1:1, Манчестер Сити - Наполи 2:1. Учрашувлар якунланди!  93 23:39Пьянич жароҳатдан қутулди   1 22:59"Манчестер Сити" – "Наполи": таркиблар маълум  14 22:53ЕЧЛ. Реал - Тоттенҳэм: таркиблар маълум  30 22:40Лука Модрич: “Тоттенхэм”га доим омад тилайман, фақат...”  9 22:21Спортчилар ижтимоий тармоқларда  18 21:55«Лестер» бош мураббийи Шекспир истеъфога чиқарилди  17

Ўртоқлик учрашуви: “Бунёдкор” - “Бухоро” – 2:2 Янгиликлар

Ўртоқлик учрашуви: “Бунёдкор” - “Бухоро” – 2:2

Ўйин амалиётини меъёрда ушлаб туриш мақсадида, ҳозирда олий лига жамоалари ўртоқлик учрашувларида куч синашишмоқда. Кеча “Бунёдкор” футбол мактаби ўйингоҳида мезбонлар “Бухоро” жамоаси билан ўртоқлик мақомида майдонга тушишди.

“Бунёдкор”нинг тўрт нафар аъзоси миллий терма жамоа йиғинида бўлгани сабаб, мураббийлар бир қатор ёшларга имкон беришди. Дарвозани Акбар Тўраев қўриқлаган бўлса, қанот ярим ҳимоялари Алибобо Раҳматуллаев ва Сардор Рашидовларга ишониб топширилди. Акмал Шораҳмедов позициясини эса, бу сафар тажрибали Артём Филипосян тўлдирди.

Учрашувда ҳисоб меҳмонлар томонидан очилди. Сўнгги ҳимоячи сифатида харакатланаётган Хайрулла Каримов тўп тўхтатишда техник хатога йўл қўйди ва дарвозабон билан яккама-якка чиқиб борган Вохид Шодиев кучли зарба билан дастлабки тўп муаллифи бўлди.

Мезбонларга ҳисобни тенглаштириш учун 10 дақиқа кифоя қилди. Сардор Рашидов томонидан оширилган бурчак зарбасини Лутфулла Тўраев боши билан дорвоза ичига йўллаб, мувозанатни тиклади.

“Бунёдкор”нинг сербиялик легионери Марко Блажич 2-даврадан бошлаб майдон марказида харакатланаётгани ўз самарасини бермоқда. Кечаги ўйинда ҳам у марказдан бир қанча хавфли рейдлар уюштирди. 21-дақиқада Блажич майдон марказидан дарвоза томон навбатдаги рейдни амалга оширди. Ўз йўлида у меҳмонларнинг бир нечта ўйинчисини алдаб ўтди. Жарима майдонига ёриб кирганда эса, бухороликлар уни йиқитишдан ўзга чора топа олмадилар. Пенальтини Олександр Пишур аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Биринчи бўлим ниҳоясида ҳисоб тенглашиши мумкин эди: Акбар Тўраев тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва мезбонларни муқаррар голдан дарвоза тўсини қутқарди.

Иккинчи бўлимда мураббийлар кўплаб ўзгаришларни амалга оширдилар. Бу билан ўйин сурати ўзгармади. Лекин гол киритиш фақат меҳмонларга насиб қилди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганда мезбонлар ўз жарима майдонларида Отабек Валижоновни ёлғиз қолдирдилар ва “Бухоро” ҳужумчиси мувозанатни тиклади – 2:2.

“БУНЁДКОР” – “БУХОРО” 2:2 (2:1)

Голлар: Лутфулла Тўраев (15), Олександр Пишур (21,пенальти) – Вохид Шодиев (5), Отабек Валижонов (85).

“Бунёдкор”: Акбар Тўраев, Артём Филипосян, Хайрулла Каримов (Дилшод Жўраев, 46), Анвар Ғофуров, Саҳоб Жўраев (Жавлон Мирабдуллаев, 46), Алибобо Раҳматуллаев, Жавлон Иброхимов, Лутфулла Тўраев (Игорь Таран, 56), Марко Блажич (Сардор Собирхўжаев, 53), Сардор Рашидов, Олександр Пишур (Анвар Бердиев, 56).

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди “Пахтакор” – “Қўқон-1912” учрашувида ишлаган барча ҳакамлар мавсум охиригача четлатилди
Олий Лига 24-турида доирасидаги“Пахтакор” – “Қўқон-1912” ўйинидаги...  251
Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий Ўзбекистон БАА билан ўйнайди, Рўзиқул Бердиев вақтинча бош мураббий
Жорий йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси олдида жиддий ўйинлар...  222
Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади Испания чемпионати. "Атлетико" -"Барселона" учрашувида ғолиб номи аниқланмади
Испания премероси 8-туридан ўрин олган марказий ўйин Мадриддаги...  108
Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти Рўзиқул Бердиев бўйича ЎФФ ахбороти
Ўзбекистон Футбол Федерация мураббий Рўзиқул Бердиев бўйича матбуотда ...  99
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: