

Гарчи стадионга йиғилган мухлислар бирини бўлимда бирорта ҳам гол кўра олмаган бўлишсада, танаффусдан кейин неаполликлар дарвозасига киритилган тўртта голга гувоҳ бўлишди. Учрашувнинг 48-дақиқасида Луис Суарес ҳисобни очди. 56-дақиқада Гризманн “Барса” таркибида ўзининг илк голини киритди. Орадан икки дақиқа ўтиб, Суарес “дубл”ини нишонлади. 63-дақиқада Дембеле ўйинга нуқта қўйди-4:0.
Ўртоқлик учрашуви.
Наполи Италия – Барселона Испания 0:4 (0:0, 0:4)
Голлар: 0:1 – 48 Суарес, 0:2 – 56 Гризманн, 0:3 – 58 Суарес, 0:4 – 63 Дембеле.
Наполи – Мерет, Кирикеш (Луперто, 46), Манолас, Гулям (Мариу Руй, 62), Хюсай (Ди Лоренцо, 62), Элмаз (Зелиньски, 46), Фабиан Руис, Верди (Гаэтано, 67), Аллан (Инсинье, 46), Кальехон, Мертенс.
Барселона – тер Стеген, Лангле, Семеду (Умтити, 67), Пике (Видаль, 67), Сержи Роберто, Аленья (Артур, 67), де Йонг, Дембеле (Абель Руис, 75), Альба, Гризманн (Коутиньо, 67), Суарес (Рафинья, 67).
Огоҳлантириш: Семеду (53), Мариу Руй (73).



