Ўртоқлик ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасини мағлуб этди

Alisher Ostonov
7 фев 2026, 18:50
“Ғазалкент” Туркиядаги йиғин доирасидаги илк ўйинини Москванинг “Динамо-2” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувда Тошкент вилояти клуби 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Жамоа сафида Озод Ибодуллаев, Ферузбек Олимов ва Владислав Набатов гол муаллифига айланди.

Жамоаларнинг ўзаро келишувига кўра, учрашув 60 дақиқадан иккита бўлим - 120 дақиқа давом этди.


Назорат ўйини

Туркия, Анталия

"Ғазалкент" - "Динамо-2" 3:2

Голлар: Ибодуллаев 24, Олимов 38, Набатов 67 - Промошкин 52, Халилулаев 56.

“Ғазалкент”: Асрор Кенжаев (сардор), Озод Ибодуллаев, Саддам Аҳмадов, Абдувакил Ҳикматуллаев, Ферузбек Олимов, Адам Присяжнюк, Иван Подтинний, Муҳаммадюсуф Файзуллаев, Муҳаммадазиз Рўзибоев, Муҳаммадюсуф Мирқодиров, Умиджон Турғунов.

Захирадан майдонга тушганлар: Тимофей Толстенёв, Ҳожиакбар Юсуфбоев, Владислав Набатов, Абдураҳмон Абдуллаев, Азизилло Эркинжонов, Тимофей Постников, Одилхўжа Баҳодиров, Дмитрий Лунёв, Беҳруз Жамолитдинов.


Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: "Ғазалкент" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›