"Орол" - "Динамо". ПРЕВЬЮ

Narzulla Saydullayev
10 май 2018
10 май куни Про-лига "А"нинг 8-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилади.

Ушбу мавсумда қуйи лигада 6 тдан учрашув ўтказган ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишмади ва ҳақли равишда турнир жадвалининг охирги 2 ўринини банд этиб туришибди. Самарқандликлар 3, нукусликлар 2 ўйинда рақиб билан муроса кўчасини танлашган.

"Орол" Нукусда кечган 3 та ўйинда ҳам имкониятни бой бериб ўз мухлисларини ранжитиб келмоқда. "Динамо" эса меҳмондаги 3 ўйинда 1 очко тўплаган.

Умуман олганда Нукус жамоаси қуйи лигадаги охирги 10 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Самарқандликлар эса Олий лигани ҳам қўшганда 8 та ўйинлик ғалабасиз серияга эгалар.

"Орол" жамоаси ушбу мавсумда 7 та, "Динамо" эса 3 та гол урди. Эътиборли жиҳати нукусликлар ҳужумчиси Наврўз Хаиповнинг ўзи 5 та гол урган.

Жамоалар бундан олдин 2016 йилги мавсумда ўзаро тўқнаш келишган эди. Ўшанда "Динамо" Нукусда 3:2, Самарқандда 6:1 ҳисобида зафар қучган.
 Эртага бўладиган тўқнашув ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим.

“Орол” (Нукус) - “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар
: Ф.Норсафаров (Қарши), Ш.Раҳматов (Бухоро), А.Ғиёсов (Бухоро)
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро)
Комиссар: У.Умаров
Бошланиш вақти: 17:00

Фурқат Юсупов


Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: championat.asia