UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  4 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  17 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  11 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  2 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  21 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  3

"Орол" - "Динамо". ПРЕВЬЮ Янгиликлар

"Орол" - "Динамо". ПРЕВЬЮ

10 май куни Про-лига "А"нинг 8-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо"сини қабул қилади.

Ушбу мавсумда қуйи лигада 6 тдан учрашув ўтказган ҳар иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишмади ва ҳақли равишда турнир жадвалининг охирги 2 ўринини банд этиб туришибди. Самарқандликлар 3, нукусликлар 2 ўйинда рақиб билан муроса кўчасини танлашган.

"Орол" Нукусда кечган 3 та ўйинда ҳам имкониятни бой бериб ўз мухлисларини ранжитиб келмоқда. "Динамо" эса меҳмондаги 3 ўйинда 1 очко тўплаган.

Умуман олганда Нукус жамоаси қуйи лигадаги охирги 10 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Самарқандликлар эса Олий лигани ҳам қўшганда 8 та ўйинлик ғалабасиз серияга эгалар.

"Орол" жамоаси ушбу мавсумда 7 та, "Динамо" эса 3 та гол урди. Эътиборли жиҳати нукусликлар ҳужумчиси Наврўз Хаиповнинг ўзи 5 та гол урган.

Жамоалар бундан олдин 2016 йилги мавсумда ўзаро тўқнаш келишган эди. Ўшанда "Динамо" Нукусда 3:2, Самарқандда 6:1 ҳисобида зафар қучган.
 Эртага бўладиган тўқнашув ҳар иккала жамоа учун ҳам жуда муҳим.

“Орол” (Нукус) - “Динамо” (Самарқанд)
Ҳакамлар
: Ф.Норсафаров (Қарши), Ш.Раҳматов (Бухоро), А.Ғиёсов (Бухоро)
Назоратчи: И.Шарипов (Бухоро)
Комиссар: У.Умаров
Бошланиш вақти: 17:00

Фурқат Юсупов

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика