UZ

Сўнгги янгиликлар

12:13Омар Моманидан янги карикатура: Месси қирол  7 11:59“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” учрашуви ҳакамлари  0 11:57"Бунёдкор" оқ, "Ал-Аҳли" яшил либосда ўйнайди  2 11:45"Насаф": Туғилган кунлар муборак бўлсин!  0 11:41"Реал" ва "Барселона"нинг ЛаЛигадаги сўнгги рақиблари  22 11:40ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бухоро" - "Машъал" 2:2  3 11:15"Реал" - "Барселона". Учрашув ҳақида биз билишимиз керак бўлган 5 та муҳим жиҳат (+фото)  39 11:09"Динамо": Фирдавс Абдусалимовни табриклаймиз  1 11:06Неманья Йованович: "Шўртан" устидан ҳақли ғалабани қўлга киритдик"  5 10:56"Барселона" кетма-кет 23 "Эл-Классико"да гол уриб, "Реал" рекордини янгилади  15 10:19Португалияда мураббий фаолияти давомида 10-маротаба клубни олий лигага олиб чиқди  3 10:07Иззатбек Ғаниев Баҳрайн чемпионатидаги биринчи голини урди   1 09:58Зинедин Зидан: «Месси иккита гол урди, аммо майдонда фақат у ўйнагани йўқ»  43 09:40Луис Энрике: «Месси – футбол тарихидаги энг кучли футболчи»  42 09:20Златан қайтишга ваъда берди  8

31 мар 15:19
Янгиликлар

“Оқ-тепа” – “НБУ-Осиё” учрашувидан кейинги фикрлар

Ўзбекистон Кубогининг 1-босқичида “НБУ-Осиё”ни мағлубиятга учратиб, кейинги босқичга йўл олган “Оқ-тепа” энди “Машъал” билан ҳисоб-китоб қилади.
Кечаги учрашувдан сўнг “Оқ-тепа” мураббийи Анатолий Курлаев ва ҳужумчи Маъруф Аҳмаджонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Анатолий Курлаев: - Мазкур беллашув мавсумдаги илк ўйин бўлганлиги сезилиб қолди. Футболчилар бироз ҳаяжонланишди. Қолаверса, чизиқларда бироз тушунмовчиликлар сезилди. Лекин ўйиндан-ўйинга бу камчиликлар бартараф этилади. “НБУ-Осиё” жиддий рақиб эканлиги бугун яққол кўринди. Аммо шунга қарамасдан биз ғалаба нашидасини сурдик. Бундан албатта хурсандмиз. Кейинги учрашувларда ҳам шундай ютуқларни қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қиламиз, деган умиддаман.

Маъруф Аҳмаджонов: - Учрашув қийин кечди. Биласиз, ўтган йилгига қараганда таркибимизда сезиларли равишда ўзгарган. Жамоага нисбатан тажрибали ўйинчилар келиб қўшилган. Бу машғулотларда ҳам яққол сезилмоқда. Бир-биримизни тўлиқ тушуниб олишимиз учун бироз вақт керак. Насиб қилса, ҳаммаси изига тушиб кетади ва биз ўз олдимизга қўйган мақсадимизга эришамиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  221
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: