

Ушбу учрашувда манкунианликлар посбони Андре Онана рақиби Флориан Сотокнинг марказдан йўллаган зарбасини қайтара олмади.
"Доимо энг яхшиси бўлишни истаймиз. Бунинг учун доимо нималарнидир тўғрилаш керак.
Барча танқидларни тўғри қабул қиламан, айниқса, ўтказиб юборилган голларда масъулиятни бўйнимга оламан. Ҳимоя чизиғининг қандай ўйнаганидан мамнунман. Мен ҳам ҳимоя чизиғидаги муҳим инсонлардан бириман. Шу сабабли барча танқидларга тўғри юз тутиш керак", - деди Онана.



