Онана "Лион"га ўтишга яқин

Mirjalol Normatov
11 июл 2021, 11:30
"Аякс" посбони Андре Онана жамоадан кетишга яқин турибди.

"NOS" хабарига кўра, посбон "Лион" билан келишувга эришган. Энди клублар ўзаро трансфер суммасини келишиб олишса бўлгани.

25 ёшли камерунликнинг трансфер суммаси 30 млн евро бўлиши кутилмоқда. Ёзда унинг хизматларига "Арсенал" ва "Интер" томонидан қизиқишлар бўлганди.

Онана дисквалификация сабабли шу йилнинг ноябрь ойи охирига қадар майдонга туша олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: NOS