UZ

Сўнгги янгиликлар

07:55ВИДЕО. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" 2:0  0 23:32ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Бунёдкор" - "Ал Аҳли" 2:0  5 23:12ОЧЛ. Бугунги барча натижалар билан танишинг  11 22:10Спортчилар ижтимоий тармоқларда  7 21:45Жанлуижи Доннарумма "Милан"да қолмоқчи  6 21:35Сергей Лушан: "Ниҳоят ғалаба қозондик"  22 21:18Кристиан Гросс: "Бунёдкор"нинг йўқотадиган нарсани бўлмагани учун шундай ўйнади"  8 21:05ОЧЛ. "Бунёдкор" 3 йилдан сўнг гуруҳ босқичида ғолиб чиқди  16 20:55"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди  67 20:25Нури Шахин бу мавсум бошқа майдонга тушмайдими?  1 20:08“Сўғдиёна” “Динамо”га қарши тайёргарликни бошлади  10 20:00Olamsport: Истомин Барселонадаги турнирда, Лола Каримова Сердюковани табриклади ва бошқа хабарлар  1 19:15ВИДЕО. "Насаф" - "Обод" 1:0  0 18:45Испан ОАВ "Барселона"га қарши ўйиндан сўнг Зиданни танқид қилишди  39 18:14Лам: "Бавария"нинг мақсади - Германия Кубоги финали"  1

20 дек 17:00
Янгиликлар

"Олтин бутса" учун кураш: Европанинг энг кўп гол урган футболчилари

Бир ҳафтадан сўнг Кўҳна қитъанинг деярли барча миллий чемпионатлари Янги йил таътилига чиқиб кетишади.
sport-express.ru сайти вакиллари 2013/14 йилги мавсумда "Олтин бутса" учун курашаётган футболчиларни бир ерга йиғиб чиқишди.

"Олтин бутса" 1968 йилдан буён Франциянинг L’Equipe газетаси ва "Адидас" компанияси томонидан Европада энг кўп гол урган футболчига топширилиб келинмоқда.

Охирги йилларда турли чемпионатларда урилган голларни очколарга айлантириш йўлга қўйилди.

Европанинг энг кучли 5та чемпионатида урилган ҳар бир гол учун 2 очко, коеффициентлар жадвалида 6-21-ўринлардаги чемпионатларда урилган ҳар бир гол учун – 1,5 очко, қолган чемпионатлардаги гол учун эса – 1 очкодан берилади.

Ўтган мавсумда 46та гол урган "Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси "Олтин бутса"нинг амалдаги соҳиби ҳисобланади.

1-ўрин – КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ("РЕАЛ" М) – 17 ГОЛ (34 ОЧКО: 17х2)

Португалиялик футболчи "Олтин бутса"ни икки бор қўлга киритган: 2007/08 йилги мавсумда 31та гол урган  ва 2010/11 йилда эса 40та гол урди. Бу мавсумда Криштиану Роналду 15та ўйинда 17та тўп киритди.



2-ўрин – ЛУИС СУАРЕС ("ЛИВЕРПУЛЬ") – 17 ГОЛ (34 ОЧКО: 17x2)

Уругвайлик футболчи фантастик статистикага эга: Англия чемпионатининг дастлабки 5та турида Суарес дисквалификация майдонга туша олмади. Аммо шундан сўнг бўлиб ўтган 11та ўйинда 17та гол урди (ҳар бир ўйинда ўртача 1,55та гол!). Қизиқарли факт: премьер-лиганинг 10та клуби уругвайлик ҳужумчидан камроқ гол уришган. Испанияда 7та клуб Криштиану Роналду ва Диего Костадан (улар ҳисобида 17тадан гол бор) кам гол урган.



3-ўрин – ДИЕГО КОСТА ("АТЛЕТИКО") – 17 ГОЛ (34 ОЧКО: 17x2)

Испания терма жамоасининг янги аъзоси 17та голни 16та учрашувда уришга муваффақ бўлди. Бу йил Диего Коста ўзининг тўпурарлик рекордини янгилаб бўлди: у олдин ҳеч қачон бир мавсумда 10тадан кўп гол урмаганди.



4-ўрин – ЗЛАТАН ИБРАГИМОВИЧ ("ПСЖ") – 14 ГОЛ (28 ОЧК: 14x2)

Париж клубининг швециялик ҳужумчиси ҳам ўзининг рекордини янгилаши мумкин: Ибрагимович 17та ўйинда 14та гол урди, чемпионатнинг қолган 20та баҳсида 17та гол урса ўзининг олдинги рекордини янгилайди. Ибранинг шахсий рекорди 30та голга тенг.



5-ўрин – НЕРИЮС ВАЛЬСКИС ("СУДУВА") – 27 ГОЛ (27 ОЧКО: 27x1)

Литвалик 26 ёшли футболчи бу рўйхатда секин аста тушиб бораверади: Бу чемпионатда баҳор-куз тизимида бўлиб ўтади, Вальскис барча ўйинларни ўтказиб бўлди. Яна бир факт: 2013 йилги мавсумда Нериюс ўзининг олдинги шахсий рекордини (8та гол) янгилади.



6-ўрин – СЕРХИО АГУЭРО ("МАНЧЕСТЕР СИТИ") – 13 ГОЛ (26 ОЧКО: 13x2)

Ўтган мавсумда аргентиналик футболчи премьер-лигада атига 12та гол урганди. Бу мавсумда эса 15та ўйинидан сўнг бу рақам 13тага етиб улгурди.



7-ўрин – ЖУЗЕППЕ РОССИ ("ФИОРЕНТИНА") – 13 ГОЛ (26 ОЧКО: 13x2)

Италиялик форвард Испаниянинг "Вильярреал" клубида ўзини ёрқин намойиш этди, аммо охирги икки йилда олган оғир жароҳати туфайли айтарли ўйнай олмади. Бу мавсумда эса 13та гол билан Италия А сериясининг айни пайтдаги тўпурари бўлиб турибди.



8-ўрин – ЭДИНСОН КАВАНИ ("ПСЖ") – 12 ГОЛ (24 ОЧКО: 12Х2)

Ўтган мавсум Италия А сериясининг энг яхши тўпурари (34та ўйинда 29та гол) бу йил "ПСЖ"да Златан Ибрагимович билан бирга тандем бўлмоқда. Уругвайлик футболчи ҳозирча бироз камроқ гол урмоқда: 2012/13 йилги мавсумда 14та ўйинда 12та гол урган бўлса, бу йил шунча гол уриш учун 17та ўйин талаб этилди.



9-ўрин – АЛЬФРЕД ФИННБОГАСОН ("ХЕРЕНВЕН") – 16 ГОЛ (24 ОЧКО: 16Х1.5)

"Херенвен" ва Исландия терма жамоасининг 24 ёшли ҳужумчиси Альфред Финнбогасон Европанинг бир қатор грандлари назарига тушиб бўлди: унинг Голландия чемпионати стартидаги ажойиб сермаҳсуллиги (7та ўйинда 10та тўп) беиз кетгани йўқ.



10-ўрин – ФРОДЕ ЙОНСЕН ("ОДД") – 16 ГОЛ (24 ОЧКО: 16Х1.5)

Баҳор-куз тизимида ўтадиган чемпионатнинг яна бир вакили: 39 ёшли норвегиялик футболчи Норвегиянинг барча 30та ўйинида 16та гол урди: у хет-трик, дубль ва 11 марта ўйинни битта гол билан тарк этди.



38-ўрин – ЮРА МОВСИСЯН ("СПАРТАК") – 12 ГОЛ (18 ОЧКО: 12Х1.5)

Россия премьер-лигасининг энг яхши тўпурари умумий рўйхатда - 38-поғонада жойлашган. Бунга сабаб Россиянинг коеффициенти 1,5га тенглида. Премьер-лига УЕФА рейтингининг кучли бешлигида бўлганида Мовсисян кучли ўнликда бўларди.



40-ўрин  – АРТЕМ ДЗЮБА ("РОСТОВ") – 12 ГОЛ (18 ОЧКО: 12Х1.5)

"Ростов" ҳужумчиси эса аввалги рекордини янгилаб бўлди: Дзюбанинг олдинги рекорди 2011/12 йилги мавсумда қайд этилганди - 11та гол. Ўша мавсумда футболчи бир мавсумда 41та ўйинда иштирок этганди.



Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"Эл-Классико"гача... "Эл-Классико"гача...
Бугун "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" ҳамда...  222
Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар Олий лига. 7-тур. "Нефтчи"нинг илк ғалабаси, "Қўқон-1912"дан йирик ғалаба ва бошқа ўйинлар
Олий лиганинг 7-туридан ўрин олган 6та учрашув бўлиб ўтди.  144
"Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди "Бунёдкор" Осиё чемпионлар лигасида ниҳоят ғалаба қозонди
Осиё чемпионлар лигасининг 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор"...  67
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: