⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликда!
13 сен 2022 09:50
Янгиликлар
⚡️ Олтин бутса 2022/23. Абдихолиқов кучли учликда!
У ҳозирга келиб мусобақада 20 учрашувда 20 та гол уришга эришди. Беларусь Олий Лигасида гол учун 1 коэффициент берилади ва ҳозирда у 20 очко тўплаган ҳолда Эрлинг Холанд (10 гол) билан тенглашиб олган. Кучли бешлик чемпионатларига 2 коэффициент берилгани учун Холанднинг натижаси икка карра ортган.
“Олтин бутса” учун рўйхатда “Будё-Глимт” вингери Амаль Пеллегрино етакчилик қилмоқда. Унинг ҳисобида 28,5 очко (19 гол, 1,5 к) бор. Норвегияликдан кейинги ўринда эса Швециянинг “Хеккен” клуби ҳужумчиси Александр Еремеев кетмоқда – 21 очко (21 гол, 1 к).
Эслатиб ўтамиз, "Энергетик-БГУ" мавсум якунига қадар 10 та учрашув ўтказади. 25 ёшли ўзбекистонлик чемпионат бир мавсуми давомида гол уриш бўйича 6-ўриндаги Пётр Качуро билан тенглашиб олди.
Европада “Олтин бутса”нинг амалдаги ғолиби Роберт Левандовски ҳисобланади. У ўтган мавсум “Бавария” сафида 35 та гол уриб, 70 очкога эга бўлди.
Олтин бутса 2022/23. Айни вақтдаги ҳолат:

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Фикрлар