Ольмо "Барселона"дан ташқари барча клубларнинг таклифини рад этди

Alisher
28 июл 2024, 14:21
"Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо фаолиятини "Барселона"да давом эттиришни режалаштирмоқда.

Футболчи бошқа клубларнинг таклифини рад этди.

Олдинроқ, каталонияликларнинг 26 ёшли испан билан 6 йиллик шартнома имзолашга тайёрликлари маълум бўлганди.

Ольмо ўтган мавсум "Лейпциг" сафида барча мусобақаларда 25та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 3та ассист қайд этди. У Евро-2024нинг 6 ўйинида 3та гол ва 2та ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo