

"Олмалиқ" - "Бухоро" учрашувида бош ҳакам Равшан Эрматов меҳмонлар дарвозасига иккита пенальти белгилади. Игорь Йеличнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтган бўлса Шота Григалашвили 11 метрли жарима тўпидан унумли фойдаланди.
Эътиборлиси биринчи даврада олий лигада фақатгина "Бухоро" клуби даровзасига биронта пенальти белгиланмаган эди. Мана иккинчи давранинг илк туридаёқ бухороликлар дарвозасига икки бор пенальти белгиланди.




