Олий лига-2015 якунлари. "Бунёдкор" ҳақида

Narzulla Saydullayev
3 дек 2015, 18:00
2015 йилги мавсумда иштирок этган барча клублар ҳақида маълумот беришни давом эттирамиз.
Навбат бу йил Тошкентнинг "Бунёдкор" клубига етиб келди.

Мавсум
Чемпионатни кетма-кет иккита ғалаба билан бошлаган "қалдирғочлар" икки тур пешқадам бўлиб туришди. Учинчи турда "Локомотив"га ютқазиб қўйган жамоа 8-ўринга тушиб кетди. Дастлабки даврани бешинчи ўринда тугатган "Бунёдкор" мавсумни тўртинчи поғонада тугатишга эришди. Тан олиш керак "қалдирғочлар" мавсумни бир текисда ўтказа олишмади. Бунга асосий сабаблардан бири таркибда кўплаб ёш футболчилар ўйнагани бўлди.



Мураббийлар
Сергей Лушан бу йил 22-турга қадар жамоани бошқарди. Ушбу мураббий Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Элдор Шомуродов каби футболчиларни олий лига учун кашф қилди. "Нефтчи"дан учралган мағлубиятдан сўнг Лушан истеъфога чиқарилди. мавсум охирида клуб раҳбари Бахтиёр Бобоевнинг ўзи бош мураббий сифатида ишлади. "Қалдирғочлар" Бобоев қўл остида фақат "Машъал"га ютқазиб қўйишди. Бундан ташқари Ўзбекистон кубоги финалида "Насаф"га имконият бой берилди. Янги мавсумда жамоани янги мураббий ишлаши деярли аниқ, ҳозирча бу борада расмий маълумот чиққани йўқ.



Етакчи
Сато Минори. Япониялик легионер футболчи "Бунёдкор"да бу мавсум ўзини қайта кашф қилди дейиш мумкин. Айнан у орқали деярли барча ҳужумлар ташкил этилди. Сато 4та гол уришдан ташқари 10га яқин голли узатмани амалга оширди. Етакчилар қаторига Акмал Шораҳмедов, Шакер Зуаги ва Хайрулла Каримовни ҳам қўшиш мумкин.



Кашфиёт
Элдор Шомуродов. "Машъал"дан сотиб олинган ёш ҳужумчи жамоанинг ҳақиқий кашфиётига айланди. 20 ёшли футболчи олий лигада 7та гол уришга эришди. Бундан ташқари Элдор бир неча бор жамоадошларига гол уриш имкониятини яратиб берди. 



Энг яхши ўйин
"Бунёдкор" - "Пахтакор" 2:0.

"Қалдирғочлар" бу мавсум 3та учрашувда ютқазди. Шулардан бири айнан "Бунёдкор"га қарши ўйинда кузатилди. Жамоа 26-турда чемпионлик учун кураш олиб бораётган "Пахтакор"ни ўз майдонида мағлуб этди. Биринчи бўлимда Шакер Зуаги пенальтидан Александр Лобановни алдай олмади. Акмал Шораҳмедовнинг иккинчи бўлим бошида урган супер голи ҳисобни очди. Айнан Шораҳмедовнинг пасидан сўнг Достонбек Ҳамдамов "Пахтакор" дарвозасига иккинчи голни урди.



Энг яхши футболчи
Достон Ҳамдамов. 2015 йил Осиё қитъасида энг яхши ёш футболчи деб топилган ярим ҳимоячи Сардор Рашидов кетгач жамоада етакчиликни ўз қўлига олди. Ҳамдамов бу йил 26та ўйинда иштирок этиб рақиблар дарвозасига 10та гол урди. Айнан у "Бунёдкор"нинг тўпурарига айланди.



Ким қанча ўйнади?
ФутболчиАмпТуғ.санаЎйин     
Дақиқа    
Гол     
СК    
ҚК    
Минори СатоЯҳм02.03.1991282520460
Шораҳмедов АкмалҲим10.05.1986272391120
Ҳамдамов ДостонбекЯҳм24.07.19962617971030
Зуаги ШакерЯҳм10.01.1985251909740
Шомуродов ЭлдорҲуж29.06.1995251626721
Милошевич ИванҲим03.11.1984221862040
Шодиев ВоҳидҲуж09.11.1986221309752
Каримов ХайруллаҲим22.04.1978211794041
Ўринбоев ЗабиҳиллоҲуж30.03.199521942010
Зуҳуров МуроджонДар23.02.1983201800000
Собирхўжаев Сардорбек           
Яҳм        
06.11.1994       
181073120
Ғофуров АнварҲим14.05.1982171503110
Комилов АкромҲим14.03.1996151079040
Рашидов Сардор*Яҳм14.06.199113945210
Жўраев Дилшод**Яҳм21.04.199213889130
Карпенко Виктор**Ҳим07.09.197712618110
Бекрич СамирЯҳм20.10.198412490010
Ашурматов РустамҲим07.07.199611928040
Ибрагимов ЖавлонЯҳм10.12.199011887030
Жўрабоев Обид*Ҳим17.02.198610660010
Филипосян Артём*Ҳим06.01.19889586030
Аюпов Тимур*Ҳуж28.03.19939433110
Тўраев АкбарДар27.08.19898720020
Ғофуров Мирзоҳид*Яҳм22.09.19888407110
Ражабов Анвар**Ҳуж23.01.19886186010
Бугало ПавелДар21.08.19742180000
Шукуров Отабек*Яҳм22.06.1996235000
Бердиев Анвар*Ҳуж11.05.1978233000
Исмоилов ЭргашЯҳм28.07.1995139000
Изоҳ:
* - биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этганлар.
** - иккинчи даврада жамоага келганлар



"Бунёдкор-2015" мавсум статистикаси
Ўйинлар30
Голлар44
Уйдаги голлар29 (65,91%)
Меҳмондаги голлар15 (34,09%)
Ўтказилган голлар19
Уйда ўтказилган голлар4 (21,05%)
Меҳмонда ўтказилган голлар15 (78,95%)
Ўртача гол1,47
Ўртача ўтказилган гол 0,63
Уйдаги очколар37/45 (82,22 %)
Меҳмондаги очколар22/45 (48,89 %)
Энг йирик ғалаба5:0 - "Қўқон-1912"
Энг йирик мағлубият0:3 - "Локомотив"
"Қуруқ" ўйинлар17 (56,67%)
Гол ура олмаган ўйинлар8 (26,67%)
Иродаги ғалаба0
Йирик ғалабалар4
Йирик мағлубиятлар1
Автогол (урилган/ўтказилган)0/0
Огоҳлантиришлар (ўртача)60 (2)
Четлатишлар (ўртача) 4 (0,13) - 2/2
Майдонга тушганлар (легионер)           
29 (4 - 13,79%)
Томошабинлар (жами/ўртача)118154 / 3938

Олий лига-2015 якунлари. "Пахтакор" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Локомотив" ҳақида

Олий лига-2015 якунлари. "Насаф" ҳақида


Нарзулла Сайдуллаев

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia