Олимпия захиралари коллежи майдони футбол учун қоладиган бўлди

Narzulla Saydullayev
18 мар 2019, 17:15
Сайтимизда Республика олимпия захиралари коллежи қошидаги табиий майдон йўқ бўлиши арафасида турганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур хабар Спорт вазирлиги ва коллеж мутасаддиларини беэътибор қолдирмади. Бизга маълум қилишларича майдон футбол учун хизмат қилишда давом этади. Аксинча, уни янада яхши ҳолатга келтириш учун вақтинча ёпилган. Апрель ойидан бошлаб яна болалар хизматига берилади.

Юқоридаги масалани ижобий томонга ҳал қилганлиги учун, Дилмурод Набиев ва коллеж мутасаддиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia