UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59U-23 Осиё Кубоги. Индонезия Корея Республикасини мусобақадан чиқариб юборган драматик ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:40Ўзбекистон футзал МТЖ Эронга қарши қандай либосда ҳаракат қилади?  0 15:27Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Металлург" ва бошқа жамоалар таркиби маълум  0 15:13ПСЖ Франция чемпионати рекордини ўрнатди  0 14:49"Порту" Сержиу Консейсау билан шартномани узайтирди. Унга "Милан" қизиқаётганди  0 14:21АПЛ жамоалари "Шахтёр" ярим ҳимоячисига даъвогар  0 13:55Ўзбекистон U-23 термасининг Саудия Арабистонига қарши тахминий таркиби билан танишинг  46 13:50Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди  6 13:22Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди  4 12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  3 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  9 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  1 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  1 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0

Олимпия терма жамоамизга номзодлар Янгиликлар

Олимпия терма жамоамизга номзодлар

Маълумки, 21 ва 23 июнь кунлари Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Хитойда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Ҳозирча Хитойга йўл оладиган таркиб маълум эмас. Бош мураббий рўйхатни катта эҳтимол билан олий лиганинг 12-туридан сўнг маълум қилади. Яна шуни айтишимиз лозим, Мақсудов ўзи билан 1993-94 йилда туғилган футболчиларни олиб кетади.

Шундай бўлса-да, биз бу ёшдаги терма жамоага чақирилиши мумкин бўлган футболчиларни келтириб ўтамиз. Шу нарса аниқки, Шуҳрат Мақсудов Хитойга 23 нафар футболчини олиб кетади. Олий лига клубларида Ўзбекистон олимпия терма жамоасига номзод ўйинчилар кўп. Фақат ҳамма гап термага жамоага келгандан кейин футболчининг қанчалик ўзини кўрсата олишида. Қуйида номзод ўйинчиларни келтириб ўтамиз.
 
«БУНЁДКОР»
Сардор Собирхўжаев
Темур Аюпов

“Бунёдкор”дан икки нафар номзод бор - Сардор Собирхўжаев билан Темур Аюпов. Аюпов охирги икки турда яхши ўйин кўрсатди ва иккита гол урди. Собирхўжаевга келсак, у доим ҳам бир текис ўйин кўрсата олмаяпти. Шу боис олий лига баҳсларида баъзан тушяпти, баъзан захирада қолиб кетмоқда.

«ЛОКОМОТИВ»
Бобур Йўлдошев
Сардор Раҳмонов
Қувондиқ Рўзиев

“Локомотив”дан эса уч нафар номзод бор. Ҳимоячи Бобур Йўлдошев жамоанинг аллақачон асосий ўйинчисига айланиб бўлди. У ҳимоя марказида бир текис ҳаракат қилмоқда. Сардор Раҳмонов кўпинча захирадан майдонга тушиб турибди ва у ҳам истеъдодли футболчи ҳисобланади. Қувондиқ Рўзиевни Тошкентда “Қизилқум” билан кечган баҳсда кўрдик. Унда тажриба анча камлиги кўриниб қолди.

«НАСАФ»
Буни қарангки, “Насаф”дан олимпия терма жамоамизга ҳеч бир номзод йўқ. Қашқадарёнинг биринчи рақамли жамоасидан олимпия терма жамоасига ҳеч кимнинг чақирилмаслиги ажабланарли ҳол, албатта.

«ПАХТАКОР»
Акмал Турсунбоев
Муҳсин Убайдуллаев
Жамшид Искандеров
Владимир Козак
Жалолиддин Машарипов
Аббос Махситалиев
Игорь Сергеев
Абдулазиз Юсупов
Тимур Ҳакимов

“Пахтакорга” яна бир бор қойил қолсак арзийди. Клуб ўз танлаган йўлидан оғишмай олға босишда давом этмоқда. Ҳисоблаб кўрсак, “Пахтакор”дан олимпия жамоамизга номзод нақд тўққиз нафар футболчи бор экан. Катта эҳтимол билан Акмал Турсунбоев терманинг асосий посбони бўлади. Шунингдек, Искандеров, Козак, Сергеев каби футболчилар ҳам асосий ўйинчилар ҳисобланишади. Шунингдек, бошқа футболчилар ҳам исталган вақтда захирадан тушиб жамоа ўйинини кучайтириши мумкин.
 
«ОЛМАЛИҚ»
Диёр Туропов

Диёр Туропов ўтган бир йил ичида анча кўзга ташланиб қолди. У клуби сафида ҳам тез-тез майдонга тушиб турибди. Диёржон ҳатто миллий терма жамоамизга ҳам чақирилди. У ҳам катта эҳтимол билан Хитойга боради.
 
«БУХОРО»

Фирдавс Асадов
Азиз Муротов

“Бухоро”нинг тезкор футболчиси Фирдавс Асадов бу йил фаол ҳаракат қилмоқда. Уни бир неча бор клуб устози Эдгар Гесс ҳам мақтаб ўтди. Азиз Муротов эса негадир кўринмай қолди. Бу йигит Тошкентда ўтказилган ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатида порлаганди. Лекин кейинчалик унинг ўйинида пасайиш юзага келди чоғи, олий лигада кам майдонга тушадиган бўлиб қолди.
 
«МЕТАЛЛУРГ»

Асилжон Мансуров
Шоҳназар Норбеков

Шоҳназар Норбеков “Металлург”нинг ўнг қанот ярим ҳимоясида яхши ўйин кўрсатиб келяпти. У шунингдек, ҳужумда ҳам ўйнай олади. Бу футболчининг ҳам Хитойга йўл олиши кутилмоқда. Аммо Асилжон Мансуров анчадан бери кўринмай қолди.

«ДИНАМО»
Жасур Азимов
Ислом Ҳамидов
Абдулла Набиев
Комил Шарофутдинов

Самарқанднинг “Динамо” жамоасида Жасур Азимов, Ислом Ҳамидов, Абдулла Набиев, Комил Шарофутдинов каби футболчилар бор ва улар ҳам олимпия терма жамоасига номзод ҳисобланишади. Мухлислар Набиев билан Шарофутдиновни ҳар ҳолда яқиндан танишади. Азимов билан Ҳамидов эса энди-энди танилиб келишяпти.

«НЕФТЧИ»
Абдумавлон Абдужалилов
Максимилиан Фомин
Абдуллоҳ Олимов
Мурод Бобожонов

“Нефтчи”дан ҳам тўрт нафар номзод бор. Тўғри, Максимилиан Фомин билан Абдуллоҳ Олимов “Пахтакор”дан ижарага олинган ўйинчилар. Лекин бу икки футболчи ҳозирда “Нефтчи” шарафини ҳимоя қилмоқда. Мурод Бобожонов ўтган турда ўзини кўрсатди. У “Бунёдкор” дарвозасига тўп киритишни уддалай олди.

«СЎҒДИЁНА»
Санжар Рашидов
Маъруф Тўраев
Жасур Ҳакимов

“Сўғдиёна”да Санжар Рашидов, Маъруф Тўраев, Жасур Ҳакимов сингари футболчилар тўп тепмоқда ва улар ҳам олимпия терма жамоамизга номзод ҳисобланади. Жасур Ҳакимов анчадан бери ўсмирлар ва ёшлар терма жамоасида ўйнаб келди. Мана энди олимпия термасига таклиф этиладиган бўлса, яна ўзини кўрсатиши керак бўлади.

«НАВБАҲОР»
Тоҳир Шамсиддинов

Аслида “Пахтакор”га тегишли Тоҳир Шамсиддинов ҳозир фаолиятини “Навбаҳор”да давом эттирмоқда. У ўнг қанот ҳимоячиси ҳисобланади. У ҳам бир текис ўйин кўрсатиб келмоқда ва Мақсудов уни ҳам Хитойга олиб кетса керак.

«ҚИЗИЛҚУМ»

Буни қарангки, “Қизилқум”дан ҳам бамисоли “Насаф”да бўлгани олимпия терма жамоамизга бирорта номзод футболчи йўқ экан. Балки бордир, лекин “Қизилқум” таркибига қарайдиган бўлсак, олий лигада шу ёшдаги футболчи кўзга ташланмаяпти.

«МАШЪАЛ»
Жавоҳир Илёсов
Искандар Шойқулов
Юнус Очилдиев
Жаҳонгир Абдумўминов
Холмурод Холмуродов
Ихтиёр Тошпўлатов

“Машъал”да ҳам олимпия терма жамоамизга номзодлар етарлича. Баъзи сабабларга кўра, Жаҳонгир Абдумўминов билан Ихтиёр Тошпўлатов ўтган йилги ёшлар ўртасидаги жаҳон биринчилигида қатнаша олишмади. Лекин бу икки футболчи ҳаракат қиладиган бўлса, олимпия термамиздан чақирув олиши мумкин. Шунингдек, Холмуродов, Очилдиев, Илёсов сингари ўйинчилар ҳам бор.

«АНДИЖОН»
Сергей Смородин

“Андижон”дан биргина Сергей Смородин бор. Терма жамоамиз устози Шуҳрат Мақсудов бу ўйинчини ҳам чақириши мумкин.

Х.Холиқов.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика