"Олимпик" назорат учрашувида "Сурхон"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
10 окт 2021, 22:34
Бугун Тимур Кападзе шогирдлари Суперлига вакили "Сурхон"га қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида меҳмонлар вакили Ўрал Чориев ҳисобни очди ва дастлабки 45 дақиқалик 0:1 ҳисобида якунланди. Иккинчи бўлимда "Олимпик" футболчилари бирин-кетин хавфли ҳужумлар уюштиришди. Ҳужумлар натижасида Фаррух Мухторов ва Руслан Жиянов рақиб дарвозасини аниқ нишонга олиб, жамоасининг 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишини таъминлади.


Назорат учрашуви

Олимпик - Сурхон 2:1 (0:1)

Голлар: Фаррух Мухторов, Руслан Жиянов - Ўрал Чориев.

"Олимпик": Ҳамидулло Абдунаниев, Элдор Бегимов, Шаҳзод Тоиров, Суннатулло Ҳамиджонов, Хамидхон Рустамхонов, Абдурауф Бўриев, Муҳаммадазиз Иброҳимов, Муҳаммадали Ғиёсов, Отабек Жўрақўзиев , Бектемир Абдуманнонов, Алишер Одилов.

Захирадан майдонга тушганлар: Владимир Назаров, Руслан Жиянов, Икром Эркинов, Любомир Бондоренко, Фаррух Мухторов, Даврон Анваров, Темур Мамасиддиқов, Жалолиддин Содиқов, Достон Турсунов.

"Сурхон": 12. Рустам Нартаджиев, 4. Жавохир Сохибов, 5. Жасурбек Ёқубов, 6. Алишер Салимов, 7. Исломжон Тошпулатов, 8. Жахонгир Ахмадов, 11. Зоҳир Пиримов, 38. Муҳаммад-али Абдураҳмонов, 66. Беҳруз Шайдулов, 70. Иброҳим Йўлдошев, 80. Никита Павленко.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф