UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  6 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  12 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  3 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5

Олим Аширов таваллудига 63 йил тўлди Янгиликлар

Олим Аширов таваллудига 63 йил тўлди

Теглар :  Пахтакор
Бундан 63 йил аввал "Пахтакор" тарихидаги энг яхши ҳимоячилардан бири туғилганди.

Олим Аширов клуб тарихидаги энг яхши марказий ҳимоячилардан бири саналади.

У Герман Титов номидаги олимпия захиралари коллежини тамомлаган. "Пахтакор" таркибига 1972 йил келиб қўшилган Аширов жамоада 8 мавсум давомида тўп тепган. Шундан беш йил олий, уч йил эса биринчи лигада ўйнаган. Тўпни олиб қўйиш, шерикларининг ўрнини тўлдириш, кучли зарба йўллаш ва ҳужумга қўшилиш каби жиҳатларда жуда моҳир бўлган. Бир неча бор Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори этиб сайланган. "Пахтакор" сафида 149 учрашувда 5 гол уришга эришган. 1972 йил СССР биринчи лигаси ғолибига айланган.

У 1979 йил 11 августда Минскка парвоз чоғида Днепродзержинск осмонида рўй берган авиаҳалокатда ҳаётдан кўз юмган. Унинг икки ўғли - Олег ва Улуғбек ҳам фаолияти давомида футболга боғлиқ инсонлар саналишган.

"Пахтакор" футбол клуби жамоа шаклланишига катта ҳисса қўшган инсонларни ҳурмат қилади, уларни ёдга олади ва қадрлайди!, - дейилади "Пахтакор" матбуот хизмати хабарида. 


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика