UZ

Сўнгги янгиликлар

14:47"Роналдиньони сотиб юборинг, бугун эрталаб машғулотга ўз вақтида келди". Аллегри "Милан" вице-президентига нима деган эди?!  0 13:58"Париж" Беллингемга кўз тикди  2 13:30Германиялик тажрибали мутахассис "Нефтчи"да Исмоиловга кўмаклашади  13 13:10Европанинг энг кўп жисмоний куч талаб қиладиган лигалари  5 12:43Спорт олами юлдузлари Рио Фердинанд, Шакил О'Нил ва Уэйн Грецки ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қилади  3 12:22"Машъал" "Бухоро"ни Қаршида қабул қилади  5 12:09"Қўқон-1912" асосий футболчилари билан битимни узайтирди  0 11:46Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Россияга қарши учрашувлар учун қайдномаси маълум  2 11:43TVCOM'да бугунги ўйинлар: АПЛ ўзбек шарҳида, Италия кубоги ва бошқалар  1 11:25"Бунёдкор"нинг икки футболчиси "Сўғдиёна"га ўтишга яқин  2 10:40Мавсумнинг омадсиз 10 та трансфери — "Насаф" "топ"!  6 10:25Самвел Бабаян: “Биргаликда янги тарих яратамиз”  20 09:59"Насаф" футболчиси "Андижон"га ўтмоқда  11 09:32Россия терма жамоаси устози: “Ўзбекистонга қарши иккита қийин, шунинг баробарида қизиқарли ўйинлар бизни кутиб турибди”  6 09:06"Пахтакор" футболчиси "Навбаҳор" билан шартнома имзолади  6

Олий лига-2013. Биринчи давра қисқа якунлари Янгиликлар

Олий лига-2013. Биринчи давра қисқа якунлари

Кеча Ўзбекистон олий лигасида 13-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Дастлабки даврада 91та ўйин бўлиб ўтди. Бу ўйинларда 247та гол урилди. Шулардан 159тасини майдон эгалари қолган 88тасини меҳмонлар киритишган.

Майдон эгалари 58та ўйинда ғалаба қозонишди, 20та ўйинда меҳмонлар уч очко олишди. 13та ўйин эса дуранг билан тугади.

Ўртача ҳар бир ўйинга 2,71тадан гол урилган. 26 та ўйинда учтадан кўп гол урилди. 5та баҳсда ҳисоб очилмай қолди.

Дастлабки даврада 91та ўйинга стадионларга жами 427454 нафар томошабин келди. Ўртача ҳар бир ўйинга 4697тадан томошабин тўғри келади.

Ҳакамлар томонидан 25та пенальти белгиланди, шулардан 22таси голга айлантирилди.

6 марта футболчилар тўпни ўз дарвозаларига киритиб қўйишди. Биринчи даврада жами 319та сариқ (ўртача 3,51), 12та қизил (ўртача 0,13) карточка кўрсатилди.

Биринчи даврадаги энг кўп томошабин 3-турдан ўрин олган "Гулистон" - "Олмалиқ" ўйинига тушган - 14121. Энг кам томошабин "Бухоро" - "Қизилқум" ўйинига ташриф буюрган. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсга 156 нафар мухлис келган. 

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика