UZ

Сўнгги янгиликлар

08:16«Шўртан» - «Навбаҳор»: ПРЕВЬЮ  0 08:14«Динамо» - «Бунёдкор»: 3-уринишда ғолиб аниқланадими?  3 07:58«Реал» мутлоқ жаҳон рекордини ўрната олмади  14 07:57“Металлург» – "Қўқон-1912" учрашувининг бошланиш вақти маълум бўлди  1 02:55Дахшатли сенсация! "Реал Мадрид" ўз уйида "Бетис"га ютқазди  250 02:37Англия лига кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум  4 02:22«Ювентус»нинг уйдаги мағлубиятсиз серияси 40та ўйинга етди!  5 02:11Англия лига кубоги. «Манчестер Юнайтед» ва «Челси»дан йирик ғалабалар  5 02:05Италия. «Наполи» «Лацио»ни йирик ҳисобда енгди, «Ювентус» «Фиорентина»дан устун келди  4 02:00Ашхобод-2017. Курашчиларимиздан олтин медаллар, медаллар жамғариш бўйича юқори ўринга чиқиб олдик  0 01:52Германия. «Боруссия Д» ғалаба қозонди, «Кельн»да мағлубият  1 00:02"Реал Мадрид" - "Бетис". Мезбонларнинг асосий таркиби маълум  40 23:45Месси фаолиятидаги энг яхши стартни амалга оширди ФОТО  21 23:30Италия. «Рома» «Беневенто»ни тор-мор этди  4 23:30Спортчилар ижтимоий тармоқларда  10

10 авг 21:31
Янгиликлар

Олий Лига, 15-тур: «Локомотив» «Олмалиқ»ни сафарда мағлуб этди

«Локомотив» ўз тарихида илк бор Олмалиқдан ғалаба билан қайтишга муваффақ бўлди.
Олий Лига 15-тур учрашувлари доирасида 10 август куни Олмалиқдаги «Металлург» стадионида «Олмалиқ» ва «Локомотив» жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Баҳс 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

Учрашувда ҳисоб 35-дақиқада «Локомотив» фахрийларидан бири, Виктор Карпенконинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг очилган бўлса, иккинчи бўлим бошида «темирйўлчилар» дарвозабони Павел Бугало хатосидан фойдаланиб қолган «Олмалиқ» ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов ҳисобни тенглаштирди.

Шу куни омад «Локомотив» футболчилари кулиб боқди. 76-дақиқада тошкентликларнинг иқтидорли ҳужумчиси Иван Нагаев томонидан киритилган гол «Локомотив» муҳим ҳам тарихий ғалабани келтирди. Муҳимлиги, «темирйўлчилар» камида «Бунёдкор» – «Пахтакор» ўйинлари якунига қадар мусобақ пешқадамлигини қўлга киритишган бўлса, тарихийлиги – Тошкент жамоаси ҳали Олмалиқдан ғалаба билан қайтмаган эди.

16-турда «Локомотив» ўз майдонида «Гулистон»ни қабул қилади. Учрашув 16 август куни ўтказилади. Бунинг эртасига эса «Олмалиқ» тур доирасида Тошкентда «Пахтакор» меҳмони бўлади.

Олий Лига-2013, 15-тур учрашуви
10 август, шанба
«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Локомотив» (Тошкент) 1:2 (0:1).
4 125 томошабин.
Ҳакамлар: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), В. Серазитдинов (Тошкент).
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).
«Олмалиқ»: 1. Мақсатмурот Шомуродов, 3. Азамат Исроилов, 7. Достон Абдураҳмонов, 9. Зафар Полвонов (21. Шахбоз Эркинов, 74), 11. Зоҳир Пиримов, 13. Игорь Петкович (12. Шариф Мирзаев, 79), 20. Дарко Станоевич, 22. Санжар Шоаҳмедов, 50. Георгий Квесиешвили, 55. Обид Жўрабоев, 88. Дилявер Абибуллаев (24. Диёржон Туропов, 66).
Захирада қолганлар: 16. Умиджон Хонимқулов, 17. Маъмуржон Абдуллаев, 23. Шерали Жўраев, 77. Олим Навкаров.
«Локомотив»: 1. Павел Бугало, 3. Евгений Гоголь, 8. Акмал Холматов, 16. Жасур Ҳасанов (7. Садриддин Абдуллаев, 77), 19. Ислом Иномов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Шерзод Шарипов (55. Илҳом Суюнов, 62), 23. Иван Нагаев, 29. Виктор Карпенко (11. Александр Шадрин, 61), 30. Дилшод Жабборов, 99. Александр Оника.
Захирада қолганлар: 31. Артур Парванов, 15. Собир Усмонхўжаев, 17. Салим Мустафоев, 24. Иброҳим Раҳимов.
Голлар: Зоҳир Пиримов (49) – Виктор Карпенко (35), Иван Нагаев (76).
Огоҳлантиришлар: Зафар Полвонов (75), Мақсатмурот Шомуродов (90+2) – Александр Оника (32), Илҳом Суюнов (74), Ислом Иномов (90), Павел Бугало (90), Дилшод Жабборов (90+3).

Учрашувдан сўнг
Игорь Шквирин, «Олмалиқ» бош мураббийи:
«Бугун энг яхши ўйинларимиздан бирини ўтказдик, аммо натижа қониқарсиз бўлди. Бунинг учун яратилган вазиятларни голга айлантириш керак. Биринчи таймни ҳисобда олдинга ўтган ҳолда якунлаш мумкин эди, аммо яна қатараман футболда вазиятлардан унумли фойдаланган ғалаба қозонади».

Ҳаким Фузайлов, «Локомотив» бош мураббийи: «Бугун жуда оғир ўйин бўлди. Шогирдларимга «Олмалиқ» ўз номига ва ўйинига эга жамоа эканлигини, ўйинни эҳтиёткорлик билан ўтказишларини айтгандим. Бу ўйинда ҳам кўринди, қилинадиган ишлар кўп. Баъзи чизиқларда камчиликлар кўзга ташланди. Ёмғир ёғиб ўтгани ўйинни бироз шиддатли ва қўполроқ ўтишига сабаб бўлди. Энг асосийси футболчилар ўйинни жароҳатларсиз ўтказишди».

Хабар "Олмалиқ" ФК матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО Бобомуродовнинг футболдан бутунлай четлатилишига сабаб бўлган вазият. ВИДЕО
Олий лига ҳакамларидан бири Рустам Бобомуродов футболдан бутунлай...  199
ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда ЎФФ терма жамоага хориждан мураббий қидирмоқда
12 сентябрь куни Ўзбекистон футбол Федерациясига Умид Аҳмаджонов янги ...  176
Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди Рустам Бобомуродов ҳакамликдан четлатилди
Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг...  169
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: